RU

Последние новости

16:15Чеферин: "УEФА ҳеч қачон атиги 12 та клуб учун мусобақа яратмайди"  0 15:51Кувайт билан охирги учрашувда Ўзбекистон таркибида кимлар бўлган?  1 15:22Ўзбекистон – Кувайт учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  10 15:00Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Қозоғистон футбол федерацияси раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди  0 14:40"Андижон", "Нефтчи" ва "Пахтакор"га турли сабабларга кўра жарима солинди — Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  4 14:16"Барселона" рекорд даражада даромад кўрди  2 13:48"Қайрат" Чемпионлар Лигасидаги иккита мағлубиятдан кейин қанча ишлаб олди?  1 13:21Виктор Карпенко: "Боб Хоутон танаффусда ўзини жуда хотиржам ва ишончли тутганди, иккинчи бўлимда бизни тўхтатиб бўлмасди"  8 12:57Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон - Кувайт 3:2. Терма жамоамиз тарихидаги энг чиройли камбэк қандай юз берган?  4 12:39МЮ мухлислари бағрига шамол тегиши мумкин  5 12:14"Бока Хуниорс"нинг афсонавий мураббийи оламдан ўтди  0 11:55Марсело Бьелса: "Ўзбекистон ЖЧда иштирок этишининг ўзи катта натижа деб биламан. Ушбу йиғинда ҳар бир футболчининг имкониятларини кўриб олишимиз керак" (матбуот анжумани)  1 11:27Марсело Бьелса: "Ўзбекистон — мундиалга борадиган жамоа"  1 10:46МЮ раҳбари Аморимга 3 йил вақт берган  7 10:15"Нефтчи" собиқ мураббийи билан ҳисоб-китоб қилди  0

Бугун футбол. "Ал Садд" - "Персеполис" Новости

Бугун футбол. "Ал Садд" - "Персеполис"

Бугун Осиё чемпионлар лигасининг 1/2 финал босқичига старт берилади.

Ярим финалнинг биринчи ўйинида "Ал Садд" ўз  майдонида "Персеполис"ни қабул қилади. Бу 2018 йилги ОЧЛ плей-офф баҳсларида учинчи бор Эрон ва Қатар клубларининг ўзаро тўқнашуви бўлади. Эсингизда бўлса, бундан олдинги босқичда "Ал Садд" - "Истиқлол" ҳамда "Персеполис" - "Ал Дуҳалй" тўқнашувлари гувоҳига айлангандик.

Қизиғи шундаки, ҳар иккала клуб бу йилги ОЧЛ гуруҳ босқичида битта гуруҳда кураш олиб борди. "С" гуруҳида баҳсларга киришган жамоалар орасида "Насаф" ҳам бор эди. Бироқ "Насаф" 10 очко тўплаб гуруҳдан чиқа олмади. "Персеполис" 13 очко билан, "Ал Садд" эса 12 очко тўплаб кейинги босқичга йўл олди.

Гуруҳдаги ўзаро ўйинларда "Ал Садд" Қатардаги беллашувда 3:1 ҳисобида, "Персеполис" эса Теҳронда кечган баҳсда 1:0 ҳисобида ўз рақибини мағлуб этган. Мусобақанинг нимчорак финалида "Ал Садд" Саудия Арабистонининг "Ал Аҳли" клубига тўқнаш келди. Доҳада бўлиб ўтган биринчи ўйинда майдон эгалари 2:1 ҳисобида зафар қучишди. Жидда шаҳрида ўтказилган баҳс эса 2:2 ҳисобида якун топди.

"Персеполис" нимчорак финалнинг биринчи ўйинини "Ал Жазира"га қарши ўтказиб, меҳмонда 2:3 ҳисобида ютқазиб қўйди. Бироқ ўз майдонида 2:1 ҳисоби билан зафар қучди. Натижада меҳмонда урилган гол эвазига эронликлар кейинги босқичга йўл олишди.

Чорак финалда "Ал Садд" "Истиқлол"га, "Персеполис" эса "Ал Дуҳайл"га қарши баҳс олиб борди. "Ал Садд"нинг биринчи ўйинда Теҳронда 3:1 ҳисобида ғалаба қозониши мумҳим роль ўйнади. Жавоб беллашуви 2:2 ҳисобида якун топди ва қарабсизки қатарликлар ярим финалда.

Қатарнинг бошқа бир клуби "Дуҳайл"га қарши тўп тепган "Персеполис" сафарда 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди, бироқ уйдаги ўйинда вазиятни ўнглай олди ва 3:1 ҳисобида ғалабага эришди. Шундай қилиб бу жамоа ҳам ярим финалга чиқди.

Мана энди бугун Доҳадаги "Жассим бин Ҳамад" стадионида ушбу жамоалар ўртасида ярим финалнинг дастлабки учрашуви бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан 20:15да старт олади. Жавоб учрашуви 23 октябрга белгиланган.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика