Бугун финал олдидан матбуот анжумани ва расмий машғулот бўлиб ўтади
03 дек 2017 12:45
Новости
Бугун финал олдидан матбуот анжумани ва расмий машғулот бўлиб ўтади
Хабарингиз бор, 4 декабрь куни соат 15:00да "Бунёдкор" стадионида Ўзбекистон Кубоги финал учрашуви бўлиб ўтади.
Финалда мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони ва кубоги соҳиби - "Локомотив" “Бунёдкор”га қарши баҳс олиб боради.
Бугун учрашув олдидан “Бунёдкор” стадионининг анжуманлар залида ҳар икки жамоа бош мураббийлари ва етакчи футболчилари иштирокида матбуот анжумани ўтказилади. Соат 15:00да журналистлар саволларига “Бунёдкор” бош мураббийи ва жамоа етакчиси жавоб беришади. Соат 15:30да журналистларнинг саволларига Андрей Микляев ҳамда Тимур Кападзе жавоб беришади.
Соат 16:00да эса "Локомотив" жамоаси финал ўтадиган стадионда ўйинолди расмий машғулоти ўтказади. Унинг дастлабки 15 дақиқаси ОАВ вакиллари учун очиқ тарзда ўтади.

Похожие новости
championat.asia
Дональд Трамп "Интер Майами" футболчилари билан учрашувда: "Месси Пеледан кучлироқ"
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
ЛаЛига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Сельта"ни қийинчилик билан мағлуб этди
“Ғалаба қозонишимизга ишончим комил”. Куртуа EЧЛда "Ман Сити"дан ўтиш учун "Реал"га нима кераклигини айтди
Комментарии