RU

Последние новости

23:15АПЛ. "Ливерпуль" - "Манчестер Юнайтед" учрашувидан кейинги фактлар  1 23:10ЛаЛига. "Хетафе" - "Реал" учрашуви асосий таркиблари эълон қилинди  5 23:05А Серия. "Милан" - "Фиорентина" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 22:57Миржалол Қосимов: "Биринчи таймда оддий вазиятдаги хато бизга қимматга тушди"  2 22:45Виталий Левченко: "Биз учун ҳар бир ўйин олти очколи"  3 22:28АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Энфилд"да "Ливерпуль"ни мағлуб этди, Магуайр яна қаҳрамон!  85 21:55Тудор "Ювентус"нинг мағлубиятига изоҳ берди  1 21:28Суперлига. "Навбаҳор" - "Бунёдкор" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 21:12Акмал Рустамов: "Қизил карточка ва пенальти ўйинни ҳал қилди"  1 20:49Камолиддин Тожиев: "Режаларимизни очиқлай олмайман. Ҳар бир позицияга иккитадан футболчи бор"  5 20:30​Суперлига. "Пахтакор" – "Қизилқум" 3:0  1 20:20​Суперлига. "Нефтчи" пенальтидан урилган гол эвазига ОКМКдан устун келди   79 19:59АПЛ. "Тоттенхэм" ўз майдонида "Астон Вилла"га ютқазди  1 19:45Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси йирик ҳисобда ғалаба қозонди  0 19:16Мутахассис фикри: Катанец ёрдамчилари билан боғлиқ вазият ҳақида тўлиқ изоҳ  4

Бугун Европа чемпионлар лигаси ва Европа лигаси плей-офф босқичига қуръа ташланади Новости

Бугун Европа чемпионлар лигаси ва Европа лигаси плей-офф босқичига қуръа ташланади

Бугун Швейцариянинг Ньон шаҳрида Европа Чемпионлар лигаси 1/8 финали ва Европа лигаси 1/16 финалига қуръа ташланади.

Тадбир Тошкент вақти билан соат 16:00да бошланади.

Гуруҳ ғолиблари иккинчи ўринни эгаллаган клубларга қарши ўйнашади. Битта гуруҳдан чиққан ва битта давлат шарафини ҳимоя қилаётган клублар бу босқичда ўзаро тўқнаш келишмайди.

Гуруҳда биринчи ўринни олганлар: "Манчестер Юнайтед", ПСЖ, "Рома", "Барселона", "Ливерпуль", "Манчестер Сити", "Бешиктош", "Тоттенхэм".

Гуруҳда иккинчи ўринни олганлар: "Базель", "Бавария", "Челси", "Ювентус", "Севилья", "Шахтёр", "Порту", "Реал".

1/8 финалнинг дастлабки учрашувлари 13-14 ва 20-21 февраль кунлари, жавоб баҳслари эса 6-7 ва 13-14 март кунлари бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, бу мавсумда Чемпионлар лигаси финал учрашуви 26 май куни Киевдаги "Олимпийский" стадионида бўлиб ўтади.


ЕЧЛ қуръаси якунига етиши билан Европа лигасига қуръа ташлаш маросими бошланади. Битта гуруҳдан чиққан ва битта давлат шарафини ҳимоя қилаётган клублар бу босқичда ўзаро тўқнаш келишмайди.

1-саватча: «Милан», «Арсенал», «Аталанта», «Атлетик», «Атлетико», «Брага», ЦСКА, «Динамо», «Лацио», «Лейпциг», «Локомотив», «Виктория» Плзень, «Зальцбург», «Спортинг», «Вильярреал», «Зенит».

2-саватча: АЕК, «Астана», «Селтик», «Црвена Звезда», «Боруссия» Дортмунд, «Стяуа», «Копенгаген», «Лудогорец», «Лион», «Марсель», «Наполи», «Ницца», «Эстерсунд», «Партизан», «Реал Сосьедад», «Спартак».

1/16 финал ўйинлари 15 ва 22 февраль кунлари бўлиб ўтади. 

Эслатиб ўтамиз, бу мавсумда Европа лигаси финал учрашуви 16 май куни Лион шаҳридаги "Стад-де-Лион" стадионида бўлиб ўтади.


Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика