RU

Последние новости

17:41 "Атлетико" Рэшфордни ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 17:03"Бани Яс" — "Хорфаккан". Таркиблар маълум  0 16:24"Ньюкасл" — "Челси". Таркиблар маълум  0 16:10Фабио Каннаваро: "Италиядан таклиф кутавериб, чарчаган эдим"  12 15:40Икки йил аввал еврокубок финалида ўйнаган Италия клуби инқирозга юз тутмоқда  1 15:11Фергюсон МЮнинг 2025 йилдаги энг яхши трансферини айтди  3 14:43"Милан" 41 ёшли Тьяго Силвани сотиб олиши мумкин  3 14:12"Барселона" Рэшфордни сотиб олишга мойил  3 13:26Йошко Гвардиол — "Барселона"нинг трансфер мақсади  9 12:58"Манчестер Юнайтед" Дюмфрисни нишонга олди  1 12:25Нико Пас "Реал" туфайли "Манчестер Сити", "Ливерпуль”, "Челси" ва "Арсенал" таклифларини рад этди  3 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Челси", "Ман Сити", "Ливерпуль", "Реал" ва бошқалар  0 11:51"Атлетико" "Бавария" ярим ҳимоячиси Горецкага қизиқиш билдирмоқда  0 11:29"Насаф": Абдувоҳид Неъматов билан шартнома узайтирилди  10 10:44Уэйн Руни Жуд Беллингем ҳақида фикр билдирди  0

Бугун Эктор Купернинг туғилган куни Новости

Бугун Эктор Купернинг туғилган куни

Теги :  Эктор Купер
Бугун Ўзбекистон терма жамоаси собиқ бош мураббийи Эктор Купернинг туғилган куни. У 64 ёшни қаршилади.

Салкам бир йил давомида бу мутахассис билан бирга ишлаб унинг кўплаб профессионал ва инсоний жиҳатларига тан бердим.

Купер ҳар доим футболчилар билан бир хил шароитда бўлишни истарди. Ўзи учун алоҳида имтиёз ва қулайликлар яратишни сўрамаган. Сафардаги ўйинларга учганимизда, ҳамиша самолётнинг эконом классида футболчилар билан бирга ўтирарди. Ҳеч қачон бизнесс классдан чипта олиб беришни талаб қилмаган (Хорижий мураббий у ёқда турсин, маҳаллий мураббийларимиз орасида ҳам сафардаги ўйинларга бизнес классда учмайдиган мураббийни билмайман).

Тошкентда ЎФА томонидан тақдим қилинган уйда бир ўзи яшар, хизматкордан воз кечганди. Барча уй ишларини ўзи қиларди. Уйда-ку майли, машғулотларда ҳам баъзан фишка ва накидкаларни ташиб юрганига гувоҳ бўлганман. Бундай ишларни бажаришдан ор қилмасди. Табиий қабул қиларди.



Терма жамоа делегациясидаги барча билан бирдек муносабатда бўларди. Бировнинг ишига аралашмас, ҳаммага хўжайинчилик қилишни ёқтирмасди. Осиё Кубогида матбуот анжуманига қайси футболчини олиб бориш ҳақида сўраганимда: "Сен матбуот котибисан. Буни ҳал қилиш сенинг ваколатингга киради. Исталган футболчини айтсанг, мен бирга олиб бораман", - деб айтганди.)

Бошқа миллат, бошқа диндаги одам бўлишига қарамай, ЎФА ва терма жамоада ишлайдиган инсонларнинг тўй ва маъракасига бориш учун албатта вақт топарди. Тўй бўлса, самимий табриклаб, аза пайтда кўнгил сўраб турарди. Ўзбекчасига айтганда, оқибатли инсон эди.

Feliz cumpleaños, Mister!


Ёқубжон Бобожоновнинг фейсбукдаги саҳифасидан олинди

Рейтинг: +59   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика