RU

Последние новости

15:04Нафақат чемпионлик учун кураш: "Арсенал" майдондан ташқарида ҳам "Манчестер Сити"га чақириқ ташлади  0 14:38Суперлига-2026. Мавсум давомида кузатиб бориш керак бўлган ёш иқтидор эгалари  0 14:12"Сўғдиёна" сўнгги бор қачон мавсумни ғалаба билан бошлаган?  0 13:49АПЛ клуби бош мураббийи билан шартномани 2032 йилнинг ёзигача узайтирди  0 13:26Суперлига. "Қўқон-1912" 7 йиллик нохуш анъанага барҳам берадими?  2 13:06Англия грандлари "Ноттингем Форест" ҳимоячисига даъвогарлик қилмоқда  2 12:38"Манчестер Юнайтед" "Боруссия Д" футболчисига қизиқмоқда  1 12:10Роналду Англияга қайтиши мумкин?!  5 11:42Жанубий Америка Рекопасида сенсация! "Фламенго" совринни Аргентина клубига бой берди  3 11:21Суперлига старти — сюрпризлар саҳнасими?  7 10:47Мамардашвили "Ливерпуль"даги ҳолатидан норози ва ёзда ижарага кетиши мумкин — ТEАМtalk   3 10:18"Манчестер Юнайтед"ни бошқаришга яна бир даъвогар пайдо бўлди  3 09:50Финалиссима-2026. Чипталар 2 соатда сотилди  12 09:21"Реал" етакчиси ЖЧ сабабли оёғини операция қилдирмайди  5 08:52РПЛ ва Биринчи лигадаги тўққизта ҳакам тергов остида — РБК хабари  3

Бугун ЕЧЛ. Англия дербиси превьюси: "Сити" вазиятдан чиқиб кета оладими? Новости

Бугун ЕЧЛ. Англия дербиси превьюси: "Сити" вазиятдан чиқиб кета оладими?

Бугун Европа чемпионлар лигасининг дастлабки ярим финалчилари аниқланади.

"Манчестер Сити" (Англия) – "Ливерпуль" (Англия) 
Манчестер, "Этихад". 23:45
Ҳакамлар: Антонио Матеу Лаос (Испания).
Дисквалификация:
Жордан Хендерсон ("Ливерпуль")
Жароҳатланганлар: Жон Стоунз (сўроқ остида), Бенжамен Менди - Муҳаммад Салоҳ, Эндрю Робертсон, Альберто Морено (барчаси сўроқ остида), Жо Гомес, Адам Лаллана, Жоэль Матип, Эмре Жан.

ЕЧЛ плей-оффлари тарихида фақатгина икки марта биринчи учрашувда уч тўп фарқи билан мағлуб бўлган жамоа, жавоб учрашувида ўзига керакли натижани қўлга киритган. Шуларнинг сўнггиси ёдингизда: "Барселона" - ПСЖ 6:1.

ЕЧЛ. “Ливерпуль” “Манчестер Сити”ни тор-мор этди

"Манчестер Сити" ҳам шуларнинг қаторида бўлиши мумкинми? Бу мавсумда "Манчестер Сити" ўз майдонида "Ливерпуль" билан учрашувда 5:0 ҳисобида ғалаба қозонганди. Бу ғалаба "Сити"нинг "Ливерпуль" билан ўтказган сўнгги 9 учрашувдаги ягона ғалабаси бўлиб турибди. Ўшанда Юрген Клопп жамоаси бир киши кам бўлиб ўйнаганди, шу боисдан рақибларига ҳар томонлама ютқазганди.

Пеп Гвардиола шогирдлари сўнгги икки учрашувда 3 тўп ўтказган ҳолда мағлуб бўлди. Бу эса футболчиларнинг руҳиятига жиддий таъсир ўтказиши аниқ.

ТАХМИНИЙ ТАРКИБЛАР

ЖАМОАЛАРНИНГ ЎЗАРО СЎНГГИ УЧРАШУВИ

Англия. Ливерпуль. "Энфилд". 50685 томошабин

"Ливерпуль" (Англия) - "Манчестер Сити" (Англия) 3:0 

Голлар: Салоҳ 12, Окслейд-Чемберлен 20, Мане 31 

"Ливерпуль" (Англия): Кариус, Ловрен, ван Дейк, Робертсон, Арнольд, Салоҳ (Вейналдум 52), Милнер, Окслейд-Чемберлен (Морено 85), Хендерсон, Мане, Фирмино (Соланке 71) 

"Манчестер Сити" (Англия): Эдерсон, Отаменди, Уокер, Ляпорт, Компани, Сильва, Гюндоган (Стерлинг 57), Де Брюйне, Сане, Фернандиньо, Жезус.

Огоҳлантириш: Хендерсон 86 - Отаменди 45+3, Жезус 76, Де Брюйне 80, Стерлинг 90+2.

ЎЗАРО ЎЙИНЛАР

Жамоалар ўзаро 180 учрашув ўтказишган. Шуларнинг 88тасида мерсисайдликларнинг қўли баланд келган бўлса, 45 баҳсда "шаҳарликлар"нинг қўли баланд келган. 47 учрашувда дуранг қайд этилган. "Ливерпуль" 320, "Манчестер Сити" 237 гол киритган.

Жамоаларнинг ўзаро сўнгги 5 учрашуви:

31 декабрь 2016 йил. "Ливерпуль" - "Манчестер Сити" 1:0

19 март 2017 йил. "Манчестер Сити" - "Ливерпуль" 1:1

9 сентябрь 2017 йил. "Манчестер Сити" - "Ливерпуль" 5:0

14 январь 2018 йил. "Ливерпуль" - "Манчестер Сити" 4:3

4 апрель 2018 йил. "Ливерпуль" - "Манчестер Сити" 3:0

ФАКТЛАР

- "Ливерпуль" тўрт марта ЕЧЛ плей-офф босқичини 3:0 ҳисобидаги ғалаба билан бошлаган ва барчасида кейинги босқичга ўтган.

- "Ливерпуль" еврокубоклар доирасидаги сўнгги 17 сафар учрашувида фақатгина тўрт марта ғалабага эришган (8 дуранг, 5 мағлубият).

- "Сити" 1970/71 йилда Европа кубогидан кейин плей-оффда биринчи учрашувдаги мағлубиятдан сўнг кейинги босқичга ўта олмаган.

Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика