Бугун “CA” - 4 ёшда! “Чатхонадан – Чойхонагача”!
03 дек 2014 11:01
Новости
Бугун “CA” - 4 ёшда! “Чатхонадан – Чойхонагача”!
Сайтимизнинг энг фаол ва ижодга бой ўқувчиларидан бири “FК DАVR” эринмасдан сайт фойдаланувчиларининг ёзиш услубидан келиб чиқиб, сайтимизнинг 4 ёши муносабати билан “чойхона” уюштирди.
Мехаnik-14: -Давр шу чойхонага чақирганмидингиз бизни?
FК DАVR: - Ҳа, шу чойхонага. Бўладими?
Мехаnik-14: -Яхши, бўлади ёмон эмас. Энди бошқа дўстларимиз ҳам келса бемалол бошлайверасизда лойиҳангизни.
FК DАVR: -Э, қанақа лойиҳа, шу ерда ҳам-а. Бир учрашайлик, кўришайлик, дийдорлашайлик дедим-да.
Мехаnik-14: -Хазиллашаманда, аммо зўр ўйлабсиз шуни. Нуқул сайтда гаплашаверамизми-а, мана бундай чойхоналарда юзма-юз ўтириб суҳбатлашганга не етсин. Ия, ана бегона одамлар кўриниб қолишди. Хойнахой САчилар бўлса керак.
FK DАVR: -Ўзингиз бу ерда бегонасиз-ку, уларни бегоналигини қандай билдингиз?
Мехаnik: -Бегона одамни юришидан маълум, атрофга аланглаб келишларига қаранг, "ўзи тўғри келдикмикан, Давр дегани қайси бири экан", - деб ўйлаб келишябди булар. Мен бориб кутиб олай буларни, яна бошқа жойга ўтириб олишмасин-а.
FК DАVR: -Ҳа, шундай қилинг.
Мехаnik: -Ҳа акалар кимни қидирябсизлар?
Футбол N1: -Ҳамма шу ерга келсин дейилган экан.
shаriроv оdil: -Кўрпа тўшаклари билан келсин дейишибди.
Мехаnik: -Сиз битта ёстик ҳам олиб келмабсизку? Ҳазил албатта, қани буёққа ўтинглар. Жуда тўғри топиб келибсизлар мен Мехаnikман.
Таhlil_Таnqid: -Э-э шунақами. Даврни ўзлари қани?
Веkzоdjоn Rеаl_Маdrid Fаnаt 1992_20??: -Давр ҳар доимгидай ҳаммани тўплаб ўзлари сурворгандирда. Сайтда шунақами десам ҳаётда ҳам шунақа эканлар-у. (Шу пайт Эркин Одилов 19-79 кириб келади)
Эркин Одилов 19-79: - Яхшиям булар битта маҳаллада яшамайди, бўлмаса ҳар куни чойхонада ўтирволишиб дунёни ғийбатини килишарди деб ўйлардим. Охири шуниям йўлини топибсизларда. Ҳаммага обший привет!
Веkzоdjоn Rеаl_Маdrid Fаnаt 1992-20??: -Эркин ака келинг земляк, жиззахликлардан битта ўзимми деб ўтирувдим. Давр ока ҳар галгидай бизни чақириб қўйиб ўзлари анъаналарига содиқ қолиб яна йўқлар.
Эркин Одилов: -Буни ҳайрон қоладиган жойи йўқ-ку, лекин ёмон эзворди-да шу болаям лойиҳа деб. Мана энди ўзлари йўк. Ўзи ростдан ҳам гаплашганмикан бу чойхонани яна кетаётганда официант келмасин 2та барзанги телехранители билан хисоб-китоб қиворинглар деб.
Мехаnik: -Эркин ака гапниям оласизда. Чойхона гаплашилган фақат официантлар йўқ, ўзимизга ўзимиз хизмат қиламиз.
Эркин Одилов: -Ўзимам билувдим чойхонани Давр иккаланг гаплашганингдан шунақа бўлишини.
Футбол N1: -Майли энди келишга келиб қўйдик, шундоқ ўтиравермайлик қани ёшлар туринглар талтайиб ўтиравермасдан, чой-пойга қаранглар.
NurВЕК: -Мана биз-да САни энг кичиги, нима хизмат бўлса айтаверасизлар.
аrsа_bаrsа 2410: -Бизам хизматга шай акалар!
Биродар Абдураимов: -Ука, чой обкелақол унда.
Таhlil_Таnqid: -Хўўш, нима қиламиз? Ошми, ё бошқа нарсами?
бек маур: -Тандир жиз қилайлик.
Yаnа_Shеvchеnkо: -Кабоб қилиш керак.
аrsа_bаrsа 2410: -Гуммами, Хоразмча тухум баракми пиширайлик.
Ваyеrn Nо1: -Эх, Давр бўлганида сўровнома ўтказворарди. Қайси овқат кўп овоз олса шуни пиширардик.
WаlvеRinе: -Вауеrn Nо1 олдин ўша фанатдошиз ҳозир қаерда юрганлиги ҳақида бир сўровнома ўтказвориш керак.
Мехаnik: -Бу ёғидан ҳавотир олманглар, аллақачон ошга қараворганмиз. Ошпаз ҳам ўзимиздан Ғулом ака. “Барсачи” Gulоm.lео борку ўша. КАNIМЕХ мен ҳам овқат пиширишга қизиқаман, бу мени хоббийим деб мақтанётувди Ғулом акасини ёнига қўшвордик качигар қилиб.
Таhlil_Таnqid: - Оббо азаматларей буёғини боплабсизлар-ку. Яхшиям “барсачи”ни ёнига “арсеналчи”ни қўйибсизлар, агар бирорта “реалчи”ни қўйганингларда бир-бирини пишириб келарди ўша қозонда.
Футбол N1: -Қани бу чойга кетганлар? Хой бола буёққа қаравор.
NurВЕК: -Ҳа ака, ўзингизни укангизни танимай қолдингизми? Нурбекман-ку!
Футбол N1: -И-я, Нурбек сенмидинг хали, боя оқ кўйлак қора шимда биббинойи бола бўлиб юрувдинг нега кўк кўйлак қизил шим кийиб олдинг.
NurВЕК: -Устимга сув тўкилиб кетти-да, яхшиям кийимларим ёнимда экан. Биласизу талабаман, бугун уйга кетаётгандим нарсаларимниям олиб, бу учрашувимизни эшитиб тўғри шу ерга келавердимда. Ҳозир чойниям олиб келаман.
Таhlil_Таnqid: -Ана таиландлик меҳмон келди.
Рhеоniх_27: -Ака, бу ростакамига таиландликка ўхшайдику-а?
Таhlil_Таnqid: -Ҳа, таиландлик. Фақат Ўзбекча гапиради-да.
Элдарадо: -Қаёқданам ютдим шу Таиландни билетини. Ҳаммага салом!
Футбол N1: -Элдарадожон айтингчи Фифа.узда ғолиб бўлиш учун нима қилиш керак?
Элдарадо: - Бунинг учун "оламспорт.сом" сайтини мунтазам кузатиб бориш керак.
Nеуmаr: -Йўғей, қанақасига?
Элдарадо: -Бўлмаса нима дей. Барибир шубхаланасизлар-у мендан.
Рhеоniх_27: -Ака сиз Давр ака ўтказган БМЛда энг кучли ўйинчи экансиз-а?
Элдарадо: -Давр аканг ўша БМЛни мени "пайнет" ўйинимдан ўғирлаган ғоясини.
аrsа_bаrsа 2410: -Давр ака хали ўғриямми?
Эркин Одилов: -Тўғрияммас-да. Бировларни ғоясини ўғирлаб юради.
Таhlil_Таnqid: - Мухиддин Холиқов кўринмайдилар? Ҳамма кетгандан кейин келиб чойхонага қоровуллик қилмоқчимикан.
Шавкат Шукуров: - Ассалому алайкум яхшилар. Кечикмадимми?
Веkzоd_Rеаl Маdrid Fаnаt 1992-20??: Э-э ана Шавкат окам келдилар, ана энди пурмаъно гаплардан эшитарканмизда. Ия-ия Мухиддин окамлар ҳам кебқолдилару.
Веkzоd Rеаl_Маdrid Fаnаt 1992-20??: Мухиддин ака свет йўқ деган бахонангиз сайтда ўтади, бу ерга кеч келишингизга светни нима алоқаси бор. Ёки трамвайда келдизми сиз?
Мехаnik: - Мухиддин ака штрафига битта чойнакдан тўлдириб оласиз-да энди.
Мухиддин Холиқов: Қайси чойнакдан?
Мехаnik: Ўзимизни акбар чойдан-да.
Мухиддин Холиқов: Ҳа-а ундан бўлса ичамиз.
Давоми бор...

Комментарии