RU

Последние новости

18:06Осиё жамоалари Жаҳон чемпионатини тарк этди  0 18:00Суперлига. "Андижон" – "Нефтчи" (матнли трансляция)  8 17:38Расман: Хаби Алонсо "Байер"дан кетаётганини эълон қилди  23 17:24АПЛда апрель ойининг энг яхши мураббийи эълон қилинди  0 16:49АПЛда апрель ойининг энг яхши футболчиси аниқланди  0 16:26Ўзбекистон Кубоги. 3-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  0 16:02Суперлига. 9-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Пахтакор" ва "Навбаҳор" 1 нафардан йўқотишга эга   1 15:42Лени Йоро "Манчестер Юнайтед"га ўтганидан афсусда  7 15:13Малуда "Челси"га Осимхенни трансфер қилишни маслаҳат берди  0 14:44"Барселона" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр  2 14:17"Барселона" "Челси" ҳимоячисини харид қилмоқчи  1 13:49Breaking! Хаби Алонсо "Реал" билан неча йиллик шартнома тузиши маълум  14 13:28Бу йил қайси клублар кучли учликда бўлади?  2 12:45Нега мураббийлар ёшларни кашф қилмайди?  1 12:13"Андижон" – мухлислар ташрифи бўйича етакчи!  20

Бугун биринчи лига бор. Эсдан чиқмасин-а! Новости

Бугун биринчи лига бор. Эсдан чиқмасин-а!

Бугун биринчи лиганинг иккинчи босқичидан ўрин олган 10-тур баҳслари бўлиб ўтади.
Жудаям шиддатли курашларга бой учрашувлар бўлиши кутилмоқда. Эшитишимизча, аксарият ўйингоҳлардан биринчи лига муносабати билан европача футбол ҳавоси келиб турган экан. Буни бизга ўша стадион атрофида истиқомат қилаётган мухлислар етказишди. Дарвоқе, бугун саккизта ўйин бўлиб ўтади.

«Истиқлол» – «Аланга»
“Истиқлол”нинг мағлубиятсиз серияси бештага етди.
“Аланга” эса кетма-кет тўрт ўйиндан бери ғалаба нималигини билмаяпти.

«НБУ-Осиё» – «Шердор»
“НБУ-Осиё” охирги тўрт учрашувдан бери мағлубиятга учрагани йўқ.
“Шердор” эса мана уч ўйиндирки ғалаба қозона олмаяпти.

«Пахтакор-2» – «Регистон»
“Пахтакор-2” ниҳоят кетма-кет бешта ўйиндан иборат ғалабасиз сериясига ўтган турда якун ясади.
“Регистон” иккинчи босқич бошланганидан бери ҳозирча сафардаги бешта ўйиндан фақат биттасида ғалаба қозонган.
 
«Оқтепа» – «Зарафшон-ПФК»
“Оқтепа”нинг уйдаги ишлари чакки эмас, бешта учрашувдан тўрттасида ғалаба.
“Зарафшон” эса ҳали сафарда ғалаба нималигини билгани йўқ.
 
«Андижон» – «Машъал»
“Андижон” ўз уйида фақат ғалаба қозониб келмоқда.
“Машъал” эса сафарда ҳам ютяпти, ҳам ютқазяпти, керак бўлса дуранг ҳам ўйнаяпти.

«Қўқон-1912» – «Спартак»
“Қўқон-1912” охирги уч учрашувда уч хил натижа қайд этди: ютди, ютқазди, дуранг ўйнади. Шу ҳолат яна бошидан бошланадими?
“Спартак” кетма-кет уч ўйиндан бери фақат мағлубиятга учраб келяпти.
 
«Косонсой» – «Орол»
 “Косонсой” ўз майдонида “Орол”ни мағлуб этса керак. “Орол” учун натижадан кўра майдонга тушишнинг ўзиёқ катта бахт бўлиб қолди.
 
«Чуст-Пахтакор» – «Хоразм»
“Чуст-Пахтакор” уйда ютишга ўрганиб қолган жамоалардан. Улар ҳатто “Машъал”ни мағлуб этишди. “Хоразм” ўтган турда мағлуб бўлди, лекин жамоа ҳали кетма-кет икки марта ютқазгани йўқ.

Хайрулла ХОЛИҚОВ.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика