RU

Последние новости

16:36"Бухоро" "Навбаҳор" билан ўйинни уйида ўтказади  0 16:15МТЖ дарвозабонлар мураббийи: "Кападзенинг шартномасини билмайман, аммо мураббийлар штабининг шартномаси ЖЧ-2026 якунига қадар амал қилади"  2 16:10U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластин билан муҳим ўйинда қатнашмоқда (онлайн ҳисоб)  31 15:47Эрон терма жамоаси мураббийи: "Бош ҳакамнинг қарорлари фақат Эрон зарарига бўлди. Қирғизистон ҳам ҳакамдан жабр кўрганди"  13 15:19Меҳди Тареми: "Ёмон воқеалардан сабоқ олиш сизни ривожлантиради"  13 14:51Тонали Гаттузо ҳақида: "У менга айтган ҳамма нарсани қадрлайман"  2 14:23Ла Лигада август ойининг энг яхши мураббийи маълум  0 13:40"Атлетик" футболчиси антидопинг қоидасини бузгани учун 10 ойга дисквалификация қилинди  1 13:11Инфантино Эрон АҚШдаги ЖЧда қатнашишига кафолат берди  3 12:45Эшитдик-да! "Бунёдкор" "Олимпия" стадионида ўйнайди  9 12:21"Истиқлол" бош мураббийи Ашурматов ва Машариповнинг жароҳати ҳақида тўхталди  1 11:52Жанни Инфантино: "Шавкат Мирзиёевнинг футболга бўлган муҳаббати сўнгги икки йил ичида янада кучайганини кўриб хурсанд бўлдим"  4 11:25Эронлик эксперт: "Юсуфи майдондан тўғри четлатилди, Алижонов ва пенальти бўйича қарор ҳам ўринли, бироқ..."  45 10:41Испания терма жамоаси ҳужумчи бир ойга сафдан чиқди  1 10:05Луис Суарес Лига кубоги финалида рақибига тупургани учун МЛСда учта ўйинга дисквалификация қилинди  5

Бугун "Барселона" ярим финалга чиқиш учун "Рома" билан ўйнайди (Превью) Новости

Бугун "Барселона" ярим финалга чиқиш учун "Рома" билан ўйнайди (Превью)

Бугун Европа чемпионлар лигаси 1/4 финал доирасида "Барселона" Италияда "Рома" меҳмони бўлади.

"Рома" (Италия) – "Барселона" (Испания)
Рим, "Олимпико". 23:45
Бош ҳакам:
Клеман Тюрпен (Франция).
Дисквалификация:
йўқ
Жароҳатланганлар:
Карсдорп, Перотти, Ундер (сўроқ остида, барчаси "Рома") – Динь ("Барселона").

Биринчи учрашувдаги натижадан кейин "Барселона" масалани деярли ҳал қилгандек. Бироқ назарий жиҳатдан олиб қараганда римликларда имконият бор.

ЕЧЛ. “Рома” 3 та гол урган ўйинда “Барселона” йирик ғалабага эришди

"Рома" бош мураббийи эса ярим финалга чиқиш имкониятларини камайиб кетганини айтди. Эусебионинг гапларига кўра, шогирдлари машғулотларни бироз бўшроқ ўтказишмоқда ва шу боисдан бир неча учрашувларни бой берди. Кетма кет ўйинларда йўқотилган очколар сабабли 3-ўрин учун курашга "Лацио" ва "Интер" ҳам қўшилиб кетди. "Рома" ўз майдонида ўтган сўнгги 6 учрашувнинг 3тасида мағлуб бўлди, шунчасида ғалабага эришди. Жумладан, 4 кун олдин жамоа "Фиорентина"га ютқазиб қўйди. Албатта, "Барселона"га қарши учрашувдан олдин римликларнинг мағлуб бўлиши икки жамоанинг ҳам руҳиятига таъсири бўлади.

ТАХМИНИЙ ТАРКИБ


ЖАМОАЛАРНИНГ ЎЗАРО СЎНГГИ УЧРАШУВИ

Чемпионлар лигаси-2017/18, 1/4 финал (04.04.2018)

Испания. Барселона. "Камп Ноу". 90106 томошабин

"Барселона" (Испания) - "Рома" (Италия) 4:1 

Бош ҳакам: Данни Маккели (Голландия) 

Қанот ҳакамлари: Марио Дикс (Голландия), Хессель Стеегстра (Голландия) 

Голлар: Де Росси 38 (ўз дарвозасига), Манолас 55 (ўз дарвозасига), Пике 59, Л.Суарес 87 - Жеко 80 

"Барселона" (Испания): тер Штеген, Семеду, Альба, Пике, Умтити, Иньеста (Д.Суарес 85), Бускетс (Паулиньо 66), Роберто (Гомеш 83), Ракитич, Л.Суарес, Месси 

"Рома" (Италия): Алиссон, Коларов, Перес, Манолас, Фасио, Флоренци (Эль-Шаарави 72), Пеллегрини (Гоналон 60), Строотман, Перотти, Де Росси (Дефрель 77), Жеко 

Огоҳлантириш: Коларов 44, Строотман 86.

ЎЗАРО ЎЙИНЛАР

Жамоалар ўзаро 5 ўйин ўтказишган. Унда "Барселона" икки, "Рома" бир ғалабага эришган. 2 учрашувда дуранг қайд этилган. Голлар уришда "Барселона" етакчи - 12:7.

2002 йил 20 февраль. "Барселона" - "Рома" 1:1

2002 йил 26 февраль. "Рома" - "Барселона" 3:0

2015 йил 16 сентябрь. "Рома" - "Барселона" 1:1

2015 йил 24 ноябрь. "Барселона" - "Рома" 6:1

2018 йил 4 апрель. "Барселона" - "Рома" 4:1

ФАКТЛАР

- Римликлар  ЕЧЛнинг сўнгги 3 чорак финал учрашувида мағлуб бўлган.

- "Рома"нинг Испания жамоалари билан икки учрашувлик натижалари - 3 ғалаба, 4 мағлубият.

- "Рома" Испания жамоаси билан плей-оффда сўнгги бора ўтган йили Европа лигасида тўқнаш келган. Ўшанда "Рома" дастлабки учрашувда "Вильярреал"ни сафарда 4:0 ҳисобида мағлуб этган. Ўз майдонида эса 0:1 ҳисобида ютқазган.

- "Барселона"нинг Италия жамоалари билан плей-оффда ўтган икки учрашувлик натижалари - 8 ғалаба, 4 мағлубият.

- "Барселона" сўнгги 15 сафар учрашувининг 5тасида ғалабага эришган.

- "Барселона" УЕФА плей-оффлари доирасида дастлабки учрашувда ўз майдонида ғалабага эришган 41 қарама-қаршиликнинг 38тасида кейинги босқичга чиққан.

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика