Бугун Азизбек Турғунбоев масаласи ҳал бўлади
05 фев 2019 11:57
Новости
Бугун Азизбек Турғунбоев масаласи ҳал бўлади
Жорий йилнинг 22 январь куни "Пахтакор" клуби Азиз Турғунбоев билан 1 январь куни тузилган шартномани ОФК Чемпионлар лигаси саралаш баҳслари учун рўйхатдан ўтказишга олиб келди. 28 январь куни эса клуб ПФЛ бош директорига мазкур шартномага имзо қўйган футболчи "Навбаҳор" сафида хориж йиғинида иштирок этаётгани юзасидан шикоят аризаси билан мурожаат йўллади. Шундан сўнг мазкур шикоят аризаси ПФЛ томонидан ЎФАнинг "Футболчиларнинг мақоми ва ўтиши бўйича қўмита"сига оширилди.
Натижада "Футболчиларнинг мақоми ва ўтиши бўйича қўмита" ҳамда "Интизом ва одоб-ахлоқ қўмитаси" комиссияси 2 февраль санасидан ушбу масала юзасидан иш бошлади.
Комиссия аъзолари мазкур ҳолат юзасидан тўпланган барча фактларни сешанба, 5 февраль куни муҳокама этиш учун яна тўпланди. Агар ушбу масала бўйича яна қўшимча маълумот ва кўрсатмалар талаб этилмаса, комиссия ўз қарорини 5 февраль куни эълон қилиши мумкин.

Похожие новости
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Комментарии