RU

Последние новости

08:18Ямаль Миллатлар Лигаси Испания — Франция ярим финал учрашувининг энг яхши футболчиси  0 07:38“Интер“нинг янги бош мураббийи маълум  2 06:34ЖЧ-2026 саралаши. БАА – Ўзбекистон 0:0, Орзулар ушалган ўйин  6 02:49Қозоғистон термаси матбуот котиби: "Ўзбекистонга кўчиб кетаман"  16 02:34Одил Ҳамробеков: "Бу билан тўхтаб қолишни истамаймиз"  4 02:16Равшан Эрматов: "Бу ғалаба ўз-ўзидан келиб қолмади"  14 01:55Миллатлар лигаси. 9та гол урилган ўйинда Испания Францияни қийинчилик билан мағлуб қилди ва финалга йўл олди   54 01:41Осиёда яна катта байрам: Иордания ўз тарихида илк бор ЖЧда иштирок этади  13 01:21ЖЧ-2026 саралаши. Бизнинг гуруҳдаги барча масала ҳал бўлди  18 01:13Тимур Кападзе: "Бу ғалаба ҳаммамизники"  13 00:59Сречко Катанец: “Мен жуда қисқа гапираман…”   41 00:46Аббосбек Файзуллаев: "Ҳиссиётларни тасвирлаб бера олмайман"  13 00:35Ўткир Юсупов: "Бугун ота-онамнинг дуосини олиб, дарвозам даҳлсизлигини сақлаб қолишни ният қилиб тушгандим"  16 00:13Жанни Инфантино Ўзбекистонни жаҳон чемпионати йўлланмаси билан табриклади  25 23:52Тимур Кападзе: "Биринчи навбатда муҳтарам Президентимиз ва халқимизни ғалаба билан табриклайман"  46

Бугун АПЛда яна олтита ўйин ўтказилади Новости

Бугун АПЛда яна олтита ўйин ўтказилади

Бугун Англия Премьер-лигасида иккинчи тур беллашувларига старт берилди.

Олдинроқ, "Суонси" - "Манчестер Юнайтед" ўйинига бағишланган превьюни эътиборингизга ҳавола этган эдик. Қуйида бугун бўлиб ўтадиган қолган учрашувларни келтириб ўтамиз.

АПЛ, 2-тур
"Борнмут" – "Уотфорд"

19.08.2017, 19:00
"Либерти стэдиум"
Бош ҳакам:
Роджер Ист (Уилтшир)

Қизиқ:

- "Борнмут" клуби "Уотфорд"га қарши охирги еттита ўйинда мағлуб бўлмаган (1 ғалаба, 6 дуранг);
- Бу жамоаларнинг АПЛда ўтказган ўзаро тўртта ўйинида ҳам дуранг қайд этилган;
- "Уотфорд" ҳужумчиси Трой Дини "Борнмут"га қарши охирги еттита баҳсда 5та гол урган ва битта голли пас берган.



"Бернли" – "Вест Бромвич"
19.08.2017, 19:00
"Терф Мур"
Бош ҳакам:
Мартин Аткинсон (Лидс)

Қизиқ:

- "Бернли" ҳужумчиси Сэм Воукс АПЛда охирги олтита ўйинда еттита гол урди;
- Агар бугун "Бернли" ғалаба қозонса, 1973-1974 йилги мавсумдан кейин илк бор элитани иккита ғалаба билан бошлаган бўлади. Агар Вест Бромвич" ютса, улар буни 1978-1979 йилги мавсумдан кейин биринчи бор уддалашган бўлишади.



"Лестер" – "Брайтон"
19.08.2017, 19:00
"Кинг Пауэр"
Бош ҳакам:
Ли Проберт (Уилтшир)

Қизиқ:

- Бу жамоалар "Лестер" Чемпионшипда ғолиб чиққан 2013-2014 йилги мавсумда икки бор тўқнаш келишган. Қизиғи, ўшанда ҳар иккала қарама-қаршиликда ҳам "Брайтон" устун чиққан;
- "Лестер" Премьер-лига дебютантларига қарши охирги 12та уй учрашувида мағлуб бўлмаган (7 ғалаба, 5 дуранг).



"Ливерпуль" – "Кристал Пэлас"
19.08.2017, 19:00
"Энфилд Роуд"
Бош ҳакам:
Кевин Френд (Лестершир)

Қизиқ:

- Бу жамоаларнинг ўзаро ўтказган охирги 10та ўйинида ҳар икки томон ҳам гол уришни уддалаган. Ана шу учрашувларда мухлислар ўртача 3.9тадан гол кўришган;
- Бугун "Кристал Пэлас" АПЛда "Энфилд Роуд"дан кетма-кет тўртта ўйинда ғалаба билан қайтган тарихдаги биринчи жамоага айланиши мумкин;
- Кристиан Бентеке Премьер-лига доирасида "Энфилд"га меҳмон жамоа ўйинчиси сифатида келган охирги 3та ўйинида 5та гол урган. Бельгиялик бошқа стадионларда бунчалик кўп тўп киритмаган.



"Саутгемптон" – "Вест Хэм"
19.08.2017, 19:00
"Сент-Мэрис"
Бош ҳакам:
Ли Мэйсон (Болтон)

Қизиқ:

- Бугун Саутгемптон" 2011 йилнинг апрелидан буён АПЛда кетма-кет 4та ўйинни уйда ўтказган биринчи клуб бўлади. Сўнгги бор "Блэкпул" чемпионатда қаторасига 4 ўйинни уйда ўтказган;
- "Вест Хэм" сардори Марк Нобл чемпионатда "Саутгемптон"га бешта гол урган, бу жамоадаги исталган ўйинчидан кўп.



"Сток Сити" – "Арсенал"
19.08.2017, 21:30
"Британниа"
Бош ҳакам:
Андре Марринер (Бирмингем)

Қизиқ:

- "Сток Сити" АПЛда "Алсенал"га қарши ўтказган охирги 7та уй ўйинида бор йўғи бир маротаба мағлуб бўлган (3 ғалаба, 3 дуранг, 1 мағлубият);
- "Арсенал" 2009-2010 йилдан кейин илк бор мавсумни иккита ғалаба билан бошлаши мумкин;
- Александр Лаказетт Премьер-лигадаги дастлабки иккита ўйинида гол урган биринчи "тўпчи" бўлиши мумкин.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика