RU

Последние новости

18:00Париж-2024. Ўзбекистон - Испания (матнли трансляция)  22 17:43Артета: "Чемпионликка жуда яқинмиз"  0 17:10Париж-2024. Ўзбекистон - Испания. Асосий таркиблар маълум  41 16:55Ильгиз Танташев Элит ОЧЛ саралаш босқич баҳсини бошқаради  2 16:23Расман: "Сурхон" ўсмирлар ўртасида Евро чемпиони бўлган футболчи билан шартнома тузди  4 15:55Испания ОТЖ футболчилари: "Токио-2020дан тугалланмаган ишимиз бор. Мақсадимиз - олтин медал"  6 15:31"Парк де Пренс" стадиони Ўзбекистон - Испания баҳсига шай  11 15:16"Навбаҳор" Сардор Рашидов билан келишувга эришди  21 15:11Эксклюзив! Тимур Кападзе: "Мақсадимиз бор ва унга қараб интиламиз"  10 14:47Ўзбекистон U-23 терма жамоаси бош мураббийи ва футболчилари дастхати қўйилган тўпни ютиб олинг  3 14:42ОЛИМПИАДАГАЧА. Акром Комилов: "Испания индивидуал кучли, лекин ўзбекистонлик йигитлар ҳеч кимдан қолишмайди"  3 14:07"Ливерпуль" етакчиси жамоада қолмоқчи  1 13:38ОЛИМПИАДАГАЧА. Испания ОТЖ ҳақида нималарни билишимиз керак ёхуд "Қизил фурия" билан танишамиз  7 13:03Месси кесма паслар бўйича Топ-5 нинг охирги 2 мавсумида етакчи. Лео ПСЖни бир йил олдин тарк этган  16 12:25Гвардиола: "У қарор қабул қилиши керак"  3

Бугун Андалусияда тарихий оқшом ёхуд "Севилья" - "Бавария" Новости

Бугун Андалусияда тарихий оқшом ёхуд "Севилья" - "Бавария"

Бугун Андалусия тунида янги тарих бошланади. Футбол тарихида илк марта "Севилья" Германиянинг "Бавария" жамоаси билан тўқнаш келади.

"Севилья" - "Бавария"
Сешанба, 23:45, Севилья, "Рамон Санчес Писхуан". 
Бош ҳакам - Даниэле Орсато (Италия).

Бу жамоалар ҳали ўзаро тўқнаш келишмаган. Испанияликлар бир неча бора Германия жамоалари билан тўқнаш келган, мюнхенликлар эса испан клублари билан кўп бора куч синашган. Тажриба борасида, албатта "Бавария" етакчироқ. Бироқ бу ғалаба дегани эмас. Статистикаларга эътибор берадиган бўлсак, икки томонда ҳам имкониятлар етарлича.

"Севилья" 1/8 финалда "Манчестер Юнайтед"ни турнирдан чиқариб юборди. Буни эса улар аъло даражада уддалашди. Агарда МЮ дарвозасини Де Хеа эмас, бошқа дарвозабон қўриқлаганида Испания жамоаси ушбу рақибга кўпроқ гол киритган бўларди. Сенсация дейсизми? Йўқ, чунки ўйин сифатига эътибор берадиган бўлсак, буни сенсацияга йўйиш шарт эмас. "Бавария" эса ярим куч билан "Бешиктош"ни мағлуб этди.

Ўз мухлислари қаршисида ўйнаш - уй жамоасига ҳар доим қўшимча иштиёқ беради. Жуфтликда шак-шубҳасиз "Бавария" фаворит, бироқ бугунги учрашувда ким ғалаба қозонишини олдиндан айтиш жуда мушкул. Ўйиннинг Испанияда ўтиши "Севилья"нинг имкониятини оширади, бироқ Монтелла жамоасининг кейинги босқич учун имкониятлари бироз камроқ.

Дам олиш кунларида "Севилья" кучли рақиб билан ўйин ўтказди, бу эса ЕЧЛдаги ушбу баҳсдан олдинги муҳим репетиция бўлиб хизмат қилди. Гап ЛаЛига доирасида "Барселона"га қарши учрашув ҳақида кетмоқда. Ўшанда майдон эгалари рақибларини 3:0 ҳисобида ҳам мағлуб этиши мумкин эди, бироқ баҳс сиз билган ҳисоб билан якунланди. "Севилья" топ-клубларга қарши қандай ўйнашни билади. Агарда жамоа вазиятлардан фойдалана олса, рақибни мағлуб этиши мумкин.

"Бавария" статус бўйича фаворит жамоа, бироқ уларни Испанияда жиддий баҳс кутиб турибди. "Севилья" ўз майдонида ҳар доим тажовузкор ўйин намойиш этади. Бу стадионда меҳмонлар қўлга киритган бир очкосидан ҳам жуда хурсанд бўлади. Агарда "Севилья" кейинги босқичга чиқишни истаса, бугун йирикрок ҳисобда ғалаба қозониши керак.

Монтелла жамоасида катта йўқотиш бор - Эвер Банега. У жамоанинг асосий футболчиси. Усиз "Севилья" умуман бошқача ўйин намойиш этади. Меҳмонлар таркибида эса Кингсли Коман ва Мануэль Нойер жароҳатидан даволанишмоқда.

Балким учрашув давомида "Севилья" ҳимоявий услубда ўйнар, бироқ "Бавария" кичик бўш ҳудудни ҳам эгаллай олади ва рақиб хатоларидан фойдаланишни билади.

ТАХМИНИЙ ТАРКИБЛАР

"Севилья": Рико - Меркадо, Кьяер, Ленгле, Эскудеро -Нзонзи, Писарро - Сарабия, Васкес, Корреа - Муриэль.

"Бавария": Ульрайх - Киммих, Боатенг, Хуммельс, Алаба - Хамес, Х. Мартинес, Мюллер - Роббен, Левандовски, Рибери.

Жароҳатланганлар: Коман, Нойер (иккиси ҳам "Бавария"дан).

Дисквалифициядагилар: Банега ("Севилья").

ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР

- "Севилья" иккинчи маротаба ЕЧЛ/Европа Кубогининг ушбу босқичига етиб келди. Шуларнинг биринчиси 60 йил олдин бўлганди.

- "Севилья" Германия жамоалари билан ўтган сўнгги уч уй учрашувида ғалаба қозонган ва гол ўтказиб юбормаган.

- "Бавария" сўнгги 4 мавсумда ЕЧЛ плей-оффларида Испания жамоаларидан мағлуб бўлган.

- "Севилья"нинг Германия жамоалари билан плей-оффлардаги статистикаси: 3 ғалаба, 2 мағлубият. Сўнгги бора андалусияликлар Европа лигасининг 1/16 финалида Испания жамоасини мусобақадан чиқариб юборган (уйда 1:0, сафарда 3:2).

- "Бавария" Испаниядаги сўнгги 5 учрашувда мағлуб бўлган. "Севилья" эса Германия жамоалари билан ўтган сўнгги 11 уй учрашувида мағлуб бўлмаган (7 ғалаба, 4 дуранг).

- "Севилья" 1957/58 йилги мавсумда Европа кубогининг (ўшанда жамоа учун дебют мавсум бўлган) 1/4 финалигача борган ва "Реал"га 2:10 ҳисобида мағлуб бўлган (сафарда 0:8, уйда 2:2).

- "Бавария" ЕЧЛнинг 1/4 финалига 17 марта чиқди.

- "Бавария"нинг Испания жамоалари билан ўтган плей-офф баҳсларидаги статистикаси: 6 ғалаба, 5 дуранг, 15 мағлубият.

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика