RU

Последние новости

18:15"Барселона" асосий трансфер мақсадини аниқлаб олди  0 18:00Суперлига. "Қизилқум" – "Динамо". Таркиблар маълум  3 17:43Ўзбекистон Кубоги финали чипталари қачон сотувга чиқади?  5 17:22Пеп Гвардиола Абдуқодир Ҳусановнинг ҳолати ҳақида гапирди  1 17:04Ҳусниддин Нишонов операция қилинди  0 16:42Тимур Кападзе: "Ҳозир бор эътиборим терма жамоадаги фаолиятимга қаратилган"  5 16:20Тимур Кападзе "Навбаҳор"ни бошқарадими?  12 15:59Тер Штегеннинг хизматлари Премьер-лига клубларига таклиф қилинди  0 15:28Модрич жамоадошлари олдида қўшиқ куйламаслик учун ноодатий ечим топди  4 15:01Жароҳатланган футболчи ҳеч кимга керак эмасми? Машарипов қачон қайтади? Мутахассис Ислом Мусулмонов билан интервью   3 14:30"Бавария" Англия терма жамоаси ҳимоячиси масаласида музокаралар ўтказмоқда  0 14:02"Реал" ва "Ливерпуль" собиқ устози Афинада! "Панатинаикос" янги бош мураббийни тақдим этди  1 13:40Расман: Ҳаким Зиеш фаолиятини ватанида давом эттиради  1 13:18Жесус фаолиятидаги энг оғир жароҳатдан сўнг "Арсенал" таркибига қайтишга умид қилмоқда  1 12:51"Бавария" юлдузи машғулотларга қайтди  4

Бугун 17:00. Ўзбекистон U-23 - Тожикистон U-23 Новости

Бугун 17:00. Ўзбекистон U-23 - Тожикистон U-23

Бугун U-23 Осиё чемпионати саралаш баҳслари давом этади.

Футбол бўйича Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё чемпионати саралаши доирасида Тожикистон U-23 терма жамоаси билан ўйин ўтказади. Мазкур баҳс Тошкент шаҳридаги "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтади. Ўйин соат 17:00да бошланади. КИРИШ БЕПУЛ! Чипталар стадион дарвозалари ёнида бепул тарқатилади.

Бу учрашув Любинко Друлович бошчилигидаги Ўзбекистон U-23 терма жамоаси учун муҳим аҳамият касб этади. Сабаби баҳс ғолиби Осиё чемпионати финал босқичига йўлланма олади. Шу боис барча-барчани ўйинга келиб футболчиларимизни қўллаб-қувватлаб туришга чорлаймиз!



Сана: 26 март 2019 йил
Ўйин: Ўзбекистон U-23 - Тожикистон U-23
Бошланиш вақти: 17:00 (Тошкент вақти билан)
Стадион: "Пахтакор"
Мўлжал: ЎФА биноси ва метронинг "Пахтакор" бекати

Олға Ўзбекистон!



Эслатиб ўтамиз, Тошкентда ўтадиган Осиё чемпионати саралашида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Тожикистон ва Ҳиндистон терма жамоалари билан куч синашмоқда.



22 март, 17:00
Ўзбекистон - Ҳиндистон («Пахтакор» стадиони) 3:0

24 март, 17:00
Тожикистон - Ҳиндистон («Пахтакор» стадиони) 2:0

26 март, 17:00
Ўзбекистон - Тожикистон («Пахтакор» стадиони)

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика