RU

Последние новости

03:03АПЛ. Бруну Фернандешнинг дубли ва МЮдан йирик ғалаба!  1 02:53"Торино" – "Милан". Пулишичнинг бенефиси ва "россонери"дан супер камбэк!  0 02:35"Реал"да Алонсо сўнгги ҳафталарда футболчиларга нисбатан "жуда юмшоқ" муносабатда бўлди деб ҳисоблашмоқда  0 02:00Слот Салоҳнинг сўзлари ҳақида: "Одатда мен босиқ ва хушмуомаламан, аммо бу кучсиз эканлигимни англатмайди"  1 01:28Алиссон Салоҳ ҳақида: "Мо – "Ливерпуль" афсонаси ва ажойиб йигит. Биз жамоа билан ушбу қийин вазиятни енгишга ҳаракат қиляпмиз"  1 00:54МЮ Англия кубоги 3-босқичида "Брайтон"га қарши ўйнайди, "Тоттенхэм" – "Астон Вилла", "Челси" – "Чарльтон", "Арсенал" – "Портсмут", "Ливерпуль" эса "Барнсли" билан тўқнаш келади  0 00:30Слот Салоҳнинг сўзлари ҳақида: "Бу мен учун кутилмаган ҳолат бўлди"  5 00:13АПЛ. "Вулверхэмптон" – "Манчестер Юнайтед". Асосий таркиблар маълум!  8 23:37"Ливерпуль" Салоҳнинг "Интер" билан ўйин таркибидан четлатилишини жазо деб баҳоламаяпти, бошқа интизомий чоралар ҳам кўрилмайди  3 23:00"Ливерпуль" Салоҳ билан боғлиқ вазиятни ўнглаш мумкин деб ҳисобламоқда  4 22:37ЖЧ-2026 ўйинларида об-ҳаводан қатъи назар, ҳар бир таймда уч дақиқалик сув ичиш учун танаффуслар бўлади  3 22:13Флик "Реал" ва "Сельта" ўйинини томоша қилмади: "Мен ухлаётгандим. "Барса" бор эътиборини ўзига қаратган ва "Мадрид" ҳақида гапиришни истамайди"  3 21:36"Маҳалланинг ўзида ўсган бола ҳам катта футбол саҳнасига чиқиши мумкин" — TBC Bank ва Элдор Шомуродов янги ҳамкорликни йўлга қўйди  5 21:30"Манчестер Сити"га қарши баҳсдан олдин Мбаппе чап қўлидаги бармоғини синдириб олди, аммо...  1 21:20Милитао узоқ муддатга сафдан чиқди  2

Бугун 15:15. Ўзбекистон U-23 - Эрон U-23 Новости

Бугун 15:15. Ўзбекистон U-23 - Эрон U-23

Бугун Таиланддаги U-23 Осиё чемпионатида 1-тур баҳслари давом эттирилади.

Любинко Друлович бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси чемпионатни Эронга қарши баҳс билан бошлашади. Мазкур баҳс Тошкент вақти билан соат 15:15да бошланади. Учрашув Сонгхла шаҳридаги "Тинсуланон" стадионида бўлиб ўтади.


ЎЙИНОЛДИ МАТБУОТ АНЖУМАНИ

Любинко Друлович (Ўзбекистон): “С” гуруҳи жуда ҳам қийин квартет бўлди. Тўртала жамоада ҳам имконият бир хил. Биз ҳам учрашувга муносиб тайёргарлик кўрдик. Олдинда бизни Эронга қарши учрашув кутиб турибди. Бу ўйинга ҳозир бор эътиборимиз қаратилган. Ушбу баҳсдан сўнг қолган ўйинлар ҳақида ўйлаймиз.

Ҳар бир ўйин осон ўтади дея олмайман. Биринчи бор Таиланддамиз. Шароитдан нолийдиган жойимиз йўқ. Бизга барча шароитларни яратиб беришган. Айни пайтда танлаган футболчиларим Олимпия ёшидаги энг кучлиларидир. Ҳозир таркибда йўқ ўйинчилар ҳақида гапириш бироз ноўрин деб ўйлайман. Биз мусобақага тайёрмиз. Насиб қилса, ҳар бир ўйинда чиройли ва яхши ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз.

Ҳамид Эстили (Эрон): Мезбонларга ва ташкилий қўмитага раҳмат айтиб қолмоқчиман. Гуруҳдаги қолган 3 жамоага ўз ҳурматимни билдириб қоламан. Гуруҳимизда кучли жамоалар жам бўлган. ФИФА тақвими йиғин ва ўртоқлик учрашувларини кўнгилдагидек ўтказишимизга бироз ҳалал берди. Шундай бўлса ҳам биз мусобақада яхши натижа кўрсатишга умид қиламиз. Ўзбекистон терма жамоасини яхши биламиз. Улар билан 2 бор ўртоқлик учрашини ўтказдик. Ўйинчиларим мусобақага тайёргарлик жараёнида қаттиқ меҳнат қилишди. Доим биринчи ўйин қийин бўлади. Шу боис эртангги Ўзбекистонга қарши ўйин ҳам осон кечмайди.


U-23 ОСИЁ ЧЕМПИОНАТЛАРИДАГИ ИШТИРОК
2013 йилги дастлабки U-23 Осиё чемпионатида Эрон 4 очко тўплаб гуруҳдан чиқа олмаган. 2016 йилги мусобақада эса форслар гуруҳдан чиқишган ва чорак финалда бўлажак чемпион Японияга ютқазиб қўйишган - 0:3. Эрон 2018 йил Хитойдаги U-23 Осиё чемпионатига чиқа олмаган эди.

Вакилларимиз 2013 йил Уммонда ўтган дастлабки мусобақада гуруҳда 3 очко тўплаб, 3-ўринни эгаллашганди. Қатардаги чемпионатда ҳам Ўзбекистон 3 очко билан 3-ўринни эгаллаганди. 2018 йил Хитойдаги қитъа чемпионатида эса Ўзбекистон чемпионликка эришганини кўпчилик яхши эсласа керак.

Бу жамоалар U-23 Осиё чемпионатида илк бор тўқнаш келишади. Сентябрь ойида Ўзбекистон ва Эрон олимпия терма жамоалари юртимизда иккита ўртоқлик учрашуви ўтказишганди. Олмалиқда ўтган илк баҳсда 1:0, Тошкентдаги учрашувда эса 4:1 ҳисобида Ўзбекистон ғолиб бўлганди.


Ўзбекистоннинг U-23 Осиё чемпионати учун якуний рўйхати:

Дарвозабонлар: 1.Абдувоҳид Неъматов ("Насаф"), 12.Машхуржон Муҳаммаджонов ("Насаф"), 21.Низомитдин Зиёвутдинов (АГМК).

Ҳимоячилар: 2.Ислом Қобилов ("Бунёдкор"), 3.Ҳожиакбар Алижонов ("Пахтакор"), 5.Дилшод Саитов ("Насаф"), 13.Шерзод Насруллаев ("Насаф"), 15.Ойбек Рустамов ("Қўқон-1912"), 19.Илҳом Алижонов ("Навбаҳор"), 20.Ҳусниддин Алиқулов ("Насаф").

Ярим ҳимоячилар: 4.Абдулла Абдуллаев ("Бунёдкор"), 6.Азиз Ғаниев ("Насаф"), 7.Шароф Мухитдинов ("Насаф"), 8.Нурилло Тўхтасинов ("Бунёдкор"), 9.Жасурбек Яхшибоев (АГМК), 14.Аброрбек Исмоилов ("Сурхон"), 17.Ислом Кенжабоев ("Насаф"), 18.Достон Ибрагимов ("Қизилқум"), 22.Санжар Қодирқулов ("Бунёдкор"), 23.Ойбек Бозоров ("Насаф").

Ҳужумчилар: 10.Бобир Абдихолиқов ("Насаф"), 11.Миржаҳон Мираҳмадов ("Бунёдкор"), 16.Азизбек Амонов ("Локомотив").




Эроннинг U-23 Осиё чемпионати учун якуний рўйхати:


Дарвозабонлар - Мераж Эсмаели ("Зоб Аҳан"), Ҳабиб Аббасифар ("Нафт Масжед"), Меҳди Нуроллаҳи ("Сайпа").

Ҳимоячилар - Меҳран Дерахшан ("Зоб Аҳан"), Омид Нурафкан ("Сепахон"), Ареф Агхаси ("Фулад"), Шаҳин Таҳерхани ("Истиқлол"), Можтаба Нажжариан ("Фулад"), Хоссейн Саки ("Санъат Нафт"), Матин Каримзода ("Парс Жонуби").

Ярим ҳимоячилар - Амирҳоссейн Ҳоссейнзода ("Сайпа"), Жаъфар Салмани ("Санъат Нафт"), Сина Замеҳран ("Шаҳр Кодро"), Муҳаммад Ходабандеҳло ("Пайкан"), Меҳди Меҳдихани ("Вараздин", Хорватия), Реза Деҳгани ("Нассажи").

Ҳужумчилар - Моҳаммад Моҳебби ("Сепахон"), Меҳди Гаеди ("Истиқлол"), Реза Жабиреҳ ("Санъат Нафт"), Али Шожайи ("Нассажи"), Амир Рустайи ("Персеполис"), Реза Шекари ("Трактор"), Оллоҳёр Саййадманеш ("Истанбулспор", Туркия). 



ҲАКАМЛАР

Учрашувни қатарлик Ҳамис Ал Марри бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боришади. Маълумот учун, Ал Марри 1984 йилда туғилган ва 2010 йилдан буён ФИФА ҳаками сифатида ишлаб келмоқда.


U-23 Осиё чемпионати
"C" гуруҳи, 1-тур
Ўзбекистон - Эрон
9 январь 2020 йил. Сонгхла. "Тинсуланон" стадиони. 15:15 (Тошкенти вақти)
Бош ҳакам
: Ҳамис Ал Марри (Қатар)
Қанот ҳакамлари: Толиб Салим Ал Марри ва Сауд Аҳмад Ал Мақалеҳ (иккиси Қатар)
Тўртинчи ҳакам: Абдулраҳмон Ал Жассим (Қатар)
VAR ҳаками: Абдулла Ал Марри (Қатар)
VAR ёрдамчи ҳакамлари: Ҳамис Ал Кувари (Қатар) ва Аҳмад Файсал Ал Али (Иордания)



Эрон олимпия терма жамоасида 2019 йилнинг ўзида 3 нафар бош мураббий ишлади. Таркибда "Фенербахче"га тегишли бўлган футболчи бор, айни пайтда терма жамоани ЖЧ-1994да АҚШ дарвозасига гол урган мураббий бошқариб бормоқда. Шу каби маълумотларни Эрон ҳақидаги алоҳида мақолада ўқиб олиш мумкин


Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади

Рейтинг: +21   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика