Буффон фаолиятини якунлаганидан кейин Италия терма жамоасида ишлайди
26 мар 2018 20:59
Новости


Буффон фаолиятини якунлаганидан кейин Италия терма жамоасида ишлайди
"Ювентус" дарвозабони Жанлуижи Буффон Италия терма жамоасида ишлашга тайёр.
Бу ҳақда "La Gazzetta dello Sport" хабар берди. Манбанинг маълумотига кўра, кипер фаолиятини якунлаш ҳақида ўйламоқда. У терма жамоада исталган вазифани бажаришга тайёр.
Буффон маъмурлардан бири бўлиши ёки мураббийлар штабидан ўрин олиши мумкин. Ўйинчининг ўзига "Ювентус"да ишлашдан кўра, терма жамоада ишлаш варианти кўпроқ маъқул келмоқда.
Похожие новости

Комментарии