Буффон: "Биз билан бирга бўлган мухлислардан узр сўрайман"
03 июл 2016 04:08
Новости
Буффон: "Биз билан бирга бўлган мухлислардан узр сўрайман"
Италия терма жамоаси сардори Жанлуижи Буффон Германияга қарши баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдирди.
- Мен аввало мухлисларимиздан узр сўрайман. Улар биз билан доимо бирга бўлишди. Биз яхши ўйнадик, рақибга имконият бермасликка ҳаракат қилдик. Аммо бугун омад биз томонда бўлмади. Италия терма жамоаси манзилига йўлланган мақтовлардан фахр туйғусини ҳис этяпмиз. Европа чемпионатида қилган ишларимиздан фахрлансак арзийди. Уйга қайтаётганимиздан афсусдамиз. Ярим финалга бир қадам қолганди. Германия учта пенальтини аниқ амалга ошира олмади. Бу камдан-кам бўладиган ҳолат. Аммо рақибнинг бу натижаси ҳам сени ғалабанг учун етарли бўлмаслигини бугун гувоҳи бўлдик.
Италия бир жамоа бўлиб бирлашгани бу ғалабаларимизга катта замин яратди. Бирлаша олганимиз энг катта ғалабамиз. Бу эса ёрқин келажакка йўл очади.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Комментарии