Буффон: “Барселона”га ўтишни режалаштиргандим”
22 мар 2023 08:05
Новости
Буффон: “Барселона”га ўтишни режалаштиргандим”
“Парма” кипери Жанлуижи Буффон 2001 йил “Барселона”га ўтишга яқин келгани ҳақида гапирди.
У ўша йили “Ювентус”га йўл олганди.
“Ювентус” – маълум даражага етишимга ёрдам берган жамоа. Бу қила олишим мумкин бўлган энг тўғри танлов эди.
Отам ва агентим мени шунга кўндиришди. “Рома” ва “Барселона” ҳам менга қизиқиш билдирди ҳамда “Барса”га ўтишни режалаштиргандим.
5-6 ой Туринга кўникишимга тўғри келди, аммо фаолиятим давомида “Ювентус”дагидек менталитет ва профессионалликни ҳеч қаерда кўрмаганман”, дейди 45 ёшли Буффон.
Эслатиб ўтамиз, Италия ТЖ собиқ кипери клуб миқёсида “Парма” (1995-2001, 2021 йилдан ҳ.к.), “Ювентус” (2001-2018, 2019-2021), ПСЖ (2018-2019) шарафини ҳимоя қилган.
Похожие новости
championat.asia
АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди
Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Комментарии