RU

Последние новости

07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  0 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  1 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  19 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  7 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  5 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  2 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  45

"Бу йил Суперлигада ҳеч ким кутмаган клуб чемпион бўлади". Ҳужумчи қайси жамоани назарда тутди? Новости

"Бу йил Суперлигада ҳеч ким кутмаган клуб чемпион бўлади". Ҳужумчи қайси жамоани назарда тутди?

Яқинда сайтимиз орқали "Сўғдиёна" футболчиси Шоҳруз Норхоновнинг интервьюсини тақдим қилган эдик.

Унда футболчи бошқа жамоалардан тушаётган таклиф ва бошқа мавзуларда фикрларини билдириб ўтди. Эътиборимизни тортган жиҳат унинг жорий йилги Суперлига қандай ўтиши ҳақидаги фикри бўлди. 

"Суперлига жуда қизиқарли кечади. Буни тахмин қила оламан. Чунки барча жамоалар кучайишга эришмоқда. Жамоаларга европалик мураббийлар келяпти. Интрига анча кучли бўлади. Бир нарсани айтишим мумкин, аввалгидек чемпионликни ким олишини олдиндан сезиш қийин. Кўрасиз, ҳеч ким кутмаган жамоа биринчи ўринни олади. Албатта, бу менинг фикрим",- дейди Шоҳруз Норхонов.

 Ўзимизнинг карикатура: "Навбаҳор" навбатдаги чемпионми?


Шоҳруз Норхонов - "Навбаҳор"дан тушган таклиф, Беларусь клубига бормаслиги ва бу йилги интрига ҳақида


Агарда шу паллада мавжуд вазиятга қарайдиган бўлсак, "Навбаҳор", "Нефтчи", "Қизилқум", АГМК жамоалари таркибини маҳоратли ва номдор ижрочилар билан тўлдириб олмоқда. "Пахтакор", "Сўғдиёна" таркибини сақлаб қолишни уддалаяпти, дея оламиз. "Насаф" ҳақида ҳозирча янгиликлар қулоғимизга чалинмаяпти. Қолганлар имкониятдан келиб чиқиб ҳаракат қилаётганини сезиш қийин эмас. Лекин юлдуз футболчилардан янги жамоанинг шаклланиши учун ҳам вақт керак. Бу паллада гоҳида натижалар салбий кўриниш олади. Шоҳруз Норхоновнинг фикридан мулоҳаза қиладиган бўлсак, кўпчилик кутган "Пахтакор" эмас, балки ви  лоят жамоаларидан бири биринчи ўринни ўзини қилади. Кўрамиз ва кузатамиз!


Сизнингча 2022 йилда қайси жамоа чемпион бўлади?

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика