RU

Последние новости

09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  1 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  0 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  6 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  4 03:05“Интер Майами” илк бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист ижро этди  20 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  1 02:55Ла Лига. "Атлетик" — "Атлетико" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  0 00:50АПЛ. "Ливерпуль" 90+6 дақиқада "Лидс"дан тўп ўтказиб юборди ва ғалабани қўлдан бой берди  33 00:45Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик  36 00:14А Серия. "Интер" ўз уйида "Комо"ни тор-мор этди  2 00:08Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Фенербахче" билан дуранг ўйнади, Шомуродов ва Файзуллаев илк дақиқалардан майдонда тушди  37 22:42Ўзбекистон МТЖнинг ЖЧ-2026 гуруҳ босқичидаги тақвими маълум  11 22:01АПЛ. "Ман Сити" ва "Тоттенхэм"да ғалаба, "Челси"да эса дуранг  29 21:46Бундеслига. "Бавария"дан 5:0, "Байер" эса меҳмонда мағлубиятга учради  1

Бу қизиқ! Италия клуби бир кунда иккита мураббийни алмаштирди Новости

Бу қизиқ! Италия клуби бир кунда иккита мураббийни алмаштирди

Жамоа мухлисларнинг норозилиги сабаб шу каби ноқулай вазиятга тушган.

Италиянинг тўртинчи дивизионида ўйнайдиган "Пьяченца" клубида антиқа воқеа содир бўлди. Жамоа бир куннинг ўзида иккита мураббийни алмаштирди. Олтита ўйиндан бери ғалаба қозона олмаётган "Пьяченца" клуби эрта тонгдан амалдаги бош мураббий Кармине Парлатонинг истеъфосини эълон қилди. Унинг ўрнига Симоне Бентивольо исмли мутахассис бош мураббий этиб тайинланди.

Жамоа мухлислари бу ўзгаришни умуман қабул қила олишмади ва янги мураббий танловидан норози бўлишди. Симоне Бентивольо қўл остидаги биринчи машғулотдан кейиноқ жамоа мухлислари норозилик намойиши ўтказишди ва агар мураббий ишлашда давом этса, жамоа ўйинларига бойкот элон қилиш билан таҳдид қилишди. Мухлисларнинг бундай норозилигига Симоне Бентивольонинг ўтмиши сабаб. Симоне 2011 йилда келишилган ўйинларда айбланган. Якунда ўз айбига иқрор бўлиб, 13 ойлик дисквалификацияни ўтаганди. 

"Пьяченца" раҳбарияти мухлисларнинг фикрига қулоқ солди ва ўша куннинг ўзида Бентавольони истеъфога чиқарди. Кейин эса жамоага бошқа бир мутахассис – Стефано Россини бош мураббий этиб тайинланди.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика