RU

Последние новости

01:25Пеп Гвардиола омадсиз мавсум ҳақида: "Барселона" ёки "Реал"да бўлганимда мени аллақачон ишдан бўшатишган бўларди"  1 00:55Клублар ўртасидаги ЖЧга қизиқиш жуда паст  1 00:30"Тоттенхэм" янги бош мураббийи учун 10 млн товон пули тўлайди  0 00:10Матеус Кунья: "Манчестер Юнайтед"ни болалигимдан яхши кўраман"  0 23:57Промес ҳибсга олинди, у 7,5 йилга қамалиши мумкин  0 23:31Жон Дуран "Ал Насср"дан кетиши мумкин  0 23:13"Арсенал"нинг таклифи "Спортинг"га маъқул келмади  1 22:55Лерой Сане Туркия жамоасига ўтди  2 22:28Валерий Карпин - "Динамо" бош мураббийи!  3 22:16Расман: "Бунёдкор" раҳбариятида ўзгариш  2 21:56"Англиянинг энг катта клубида ўйнаш насиб этди, энди эса Испаниянинг энг катта жамоасида тўп тепаман" — Трент  14 21:22ПСЖ футболчиси Ла Лигага йўл олиши мумкин  0 20:58"Байер" "Ливерпуль" футболчисига қизиқмоқда  4 20:31"Атлетико" 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди  0 20:03Расман: Де Брюйне — "Наполи" футболчиси  2

Бу қизиқ, Доҳадаги бугунги кун... Новости

Бу қизиқ, Доҳадаги бугунги кун...

Бугун Ўзбекистон - Ироқ олимпия терма жамоалари ўртасида навбатдаги тур учрашуви бўлиб ўтиши сабаб бироз бўш бўлдик.

Аслида бўш бўлдик деб айтиш ҳам нотўғри бўларди. Бу сафарги кундаликни биринчи марта видео шаклида бераётганимиз учун навбатдаги съёмкани ўтказиш учун, Доҳа қирғоқларидан бирига боришга ҳаракат қилдик. Кеча Доҳада бўлиб турган мухлислар билан келишган ҳолда, улардан бири бугунги кунимиз қаҳрамони бўлди.

Зафар Қосимовнинг озроқ иши борлиги туфайли бу жараёнда иштирок этмаслигини билдирди. Қолганлар эса тайёр эдик. Шу тариқа Акрамжон Мамадалиев, Даврон Файзиев, Ҳасан Пирмуҳаммедов, мен ва Толибжон Қосимов ишимизни бошлаб юбордик. Қирғоқ яқинига боргач, ўша ерда турган кема таксилардан нарх-навони ўргана бошладик. 250 реалдан бошлаган бошқарувчилар, 100 реалга кўниб бизни Доҳа маркази томон суздириб кетдилар. Айнан шу ерда иш жараёни ҳам бошланди.

Акрамжон ака, мен ва Толиб кундалик учун ишладик. Қаҳрамонимиз - "Қўқон-1912" жамоасининг ашаддий мухлиси, Маҳмудхўжа ака. У кишини танлашимизга сабаб, 2011 йилда бўлиб ўтган Осиё Кубогида ҳам Қатарга ташриф буюрганлари бўлди. Биз билан параллел равишда Даврон Файзиев "Спорт ТВ" учун лавҳа тайёрлади, Ҳасан Пирмуҳаммедов эса табиат манзараларини суратга олди.

Доҳа кичик шаҳар бўлгани билан, ўз ичига жуда кўплаб спорт иншоотларини олади. Яқинда мазкур шаҳарда гандбол ва бокс бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтганди. Гандбол учун қурилган махсус арена уч қават бўлиб, ўз ичига бир нечта зални олади.



Даврон Файзиев ва Маҳмудхўжа ака съёмка жараёнига йўл олишяпти



Мен ва Толибжон Қосимов (junior) светофорда навбатимизни кутиб турибмиз. Доҳадаги катта чорраҳаларда светофор 7 дақиқадан кам бўлмаган вақтда ўчиб ёнади



Истаган пайтингизда Доҳа кўчаларидан ўрин олган мана шундай машғулот майдончаларида жисмоний машқларни бажаришингиз мумкин



2011 йил Доҳа кўчаларига сунъий қопламали ўт тўшалганди. Бугунги кунда сунъий майдонларни, табиий майсалар эгаллабди. Майсаларга аъло баҳо берсангиз бўлади. Қуёш ботгач, Қатарга ишлагани келган ҳаваскорлар ўртасида футбол учрашувларини кўришингиз мумкин. Майсалар эса доимий равишда бир текис ўриб борилади



100 йиллик сурат ўртасидаги фарқ



ЖЧ-2022гача шаҳар янада баланд биноларга кўпайса ажабланмаймиз



Бу эса Доҳанинг юзларидан бири. Спирал шаклдаги минора сайёҳлар ташриф буюрадиган асосий масканлардан бири ҳисобланади



Бир шингил ханда... Шу суратга изоҳ беринг, қайсидир фильм ёдингизга тушмадими?

Нодирхўжа Юлдашев

Доҳа, Қатар

Рейтинг: +20   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика