RU

Последние новости

00:50U-20 Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Баҳрайнни ўта йирик ҳисобда таслим қилди  0 00:42Отабек Нарзуллаев: "Бугун айниқса ҳимояда кўп хато қилдик"  2 00:25Вадим Абрамов : "Ғалабадан хурсандман, лекин бундай ўйнаш керак эмас"  1 23:31"Милан" "Брюгге"дан салкам 40 млнлик трансферни амалга оширди  0 23:25Сергей Лушчан: "Тенг кучли жамоалар кураши гувоҳи бўлдик"  2 23:15Расман: Томас Мюллер Канада клуби сафига бориб қўшилди  0 22:50Иван Бошкович: "Асосийси жамоамизда ўйин бор"  1 22:25"Бавария" Emirates билан 7 йиллик шартнома имзолади  0 22:00Суперлига. Дарвозаларга 6 та гол урилган оқшомда "Динамо" камбэк эвазига "Машъал"дан устун келди   29 21:30"Челси" ўз ярим ҳимоячисини таҳминан 30 млн фунтга сотди  0 21:10Суперлига. "Навбаҳор" ўз уйида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади  41 20:49Нуньес "Ал Ҳилол" билан 2028 йилгача шартнома имзолайди. Трансфер суммаси ҳам маълум  3 20:25"Ўзимизнинг "тобуткаш" Кападзега имконият бериш керак" - Миржалол Қосимов МТЖга хорижлик мураббий олиб келиниши ҳақида  33 19:38ПСЖ Сафоновга у асосий дарвозабон бўлмаслигини маълум қилди  3 18:51Исак "Ньюкасл" машғулотларидан четлатилди. Нега?  4

Бу мавсум фақат "Шўртан" пенальти тепмади Новости

Бу мавсум фақат "Шўртан" пенальти тепмади

Олий лигада 17 та тур ортда қолганидан хабаригиз бор.
Бу йилги чемпионатда ҳозирга қадар жами 35 та пенальти белгиланди. Улардан 31таси аниқ амалга оширилди. "Локомотив", "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Қизилқум" футболчилари бир мартадан 11 метрли жарима тўпини ноаниқ амалга оширишган. 

Ҳозиргача фақат Ғузорнинг "Шўртан" клуби пенальти амалга оширмади ҳолос. Қолган 13та клуб ҳам камида битта пенальти тепишга улгурди. Энг кўп пенальтини "Бунёдкор" клуби футболчилари амалга оширишди - 6та. Кейинги ўринларда 4 мартадан пенальти амалга оширган "Насаф" ва "Бухоро" клублари боришмоқда.

Аксинча пенальтидан жабр кўрган клублар борасида сўз юритадиган бўлсак Жиззахнинг "Сўғдиёна" клуби дарвозасига жами 5та пенальти белгиланди. Кейинги ўринда "Қизилқум" клуби бормоқда. Зарафшонликлар дарвозасига ҳакамлар 4 марта пенальти белгилашган. "Бунёдкор" ва "Олмалиқ" жамоалари дарвозасига энг кам 1 мартадан пенальти белгиланди.

Эътиборлиси фақатгина "Гулистон" дарвозасига пенальтидан гол урилмаган. Ушбу клуб дарвозасига икки марта 11 метрли жарима тўпи белгиланган, уларнинг иккаласини ҳам "Гулистон" посбонлари Илҳом Жуманов ва Дониёр Усмонов қайтаришга эришишди.

Ҳакамлар ичида Олим Толибжонов энг кўп 6 марта пенальти белгилади. Кейинги ўринда Валентин Коваленко ўрин олган - 5 та пенальти. Ўйинларни бошқарган ҳакамлар орасида фақат Зокир Қодиров ва Темур Тўхтасинов бирон марта ҳам пенальти белгилашмади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика