Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоясига "янги қон" бўладими?!
16 янв 2020 18:17
Новости
Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоясига "янги қон" бўладими?!
Аммо, нима учундир келишув амалга ошмай ярим йўлда қолиб кетганди. Балки, лиссабонликлар жуда катта сумма талаб қилишгани ҳалал бергандир ўшанда. Ҳозир эса келишув 50-60 млн фунт атрофида бўлиши тахмин қилинмоқда.
Бруну Фернандеш "Бенфика"га қарши ўйиндан сўнг МЮга ўтади
Англиянинг машҳур "Daily Mail" нашри португалияликнинг охирги 2 мавсумдаги статистикаси ҳақида ёзиб чиқди. Қуйида ана шу материалдан айрим жойларини эътиборингизга ҳавола этамиз.
Бруну Фернандеш ўтган мавсум бошидан бери Де Брюйне, Погба ва Коутиньодан кўра кўпроқ гол урган ва кўпроқ голли пас берган. У "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоясига "янги қон" бўлиб кириши мумкиндек.
Бруну қишки трансфер ойнасида "Қизил иблислар" сафига ўтишга жуда яқин турибди. 25 ёшли хавбекнинг охирги икки мавсумдаги кўрсаткичлари шунчаки дахшатли. Қуйида Бруну Фернандеш ва Топ-5 чемпионатларидаги бошқа ҳужумкор марказий ярим ҳимоячиларнинг статистикаларини эътиборингизга ҳавола этамиз.
Гол уриш борасида юқори даража, ўтган мавсум бошидан бери 27та гол. Бу марказий ярим ҳимоячи учун жуда зўр натижа. Топ-5 чемпионатларидаги бошқа 10-рақам зонасида тўп тепувчилар ичида ажойиб кўрсаткич. Фернандеш "Манчестер Сити"нинг марказдаги дуэти Давид Силва ҳамда Кевин де Брюйнеларни қўшгандагидан ҳам кўпроқ тўп киритган.
2018/19 йилги мавсумдан | Бруну Фернандеш | Жеймс Мэддисон | Бернарду Силва | Кристиан Эриксен | Давид Силва | Филиппе Коутиньо | Кевин де Брюйне | Поль Погба |
Ўйинлар | 45 | 54 | 51 | 50 | 48 | 47 | 39 | 39 |
Дақиқалар | 4032 | 4398 | 3791 | 3546 | 3369 | 2873 | 2659 | 3266 |
Голлар | 27 | 12 | 11 | 10 | 8 | 10 | 9 | 1 |
Ассистлар | 19 | 10 | 11 | 13 | 15 | 7 | 16 | 11 |
Зарбалар | 165 | 130 | 87 | 98 | 77 | 105 | 89 | 111 |
Яратилган вазиятлар | 158 | 148 | 95 | 88 | 94 | 52 | 111 | 68 |
Паслар | 2533 | 2307 | 2368 | 2335 | 2733 | 1821 | 1842 | 2345 |
Паслар аниқлиги (%) | 76.0 | 83.4 | 87.2 | 80.6 | 87.6 | 86.3 | 82.3 | 83.0 |
Рақиб жарима майдонида тўпга тегиниш | 148 | 140 | 258 | 78 | 309 | 145 | 142 | 127 |
Муваффақиятли дриблинглар | 55 | 84 | 73 | 17 | 44 | 69 | 48 | 62 |
"Юнайтед"да охирги вақтларда ярим ҳимоячиларнинг гол уриши кескин камайиб кетди. Асосан, Рэшфорд, Марсьяль ва Гринвуд голларга муаллифлик қилишмоқда. Бруну эса бу вазиятни ўзгартириши мумкин. Шунингдек, у рақиб дарвозаси томон тез-тез зарба бериши билан ҳам ажралиб туради. 2018-2019 йилги мавсум бошидан бери португал жами 165та зарба беришга улгурган.
Футболчи манкунианликлар билан шахсий шартнома шартлари борасида келишувга эришиб бўлгани хабар қилинмоқда. Клублар ўзаро келишиб олишса бас. Эртага тунда бўлиб ўтадиган Лиссабон дербиси ("Спортинг" - "Бенфика")дан кейин Бруну МЮ сафига ўтиши кутилмоқда. Ёзда битмаган иш қишда битиб кетадими ёки йўқ, ҳаммасини вақт кўрсатади.
Комментарии