Бруну Фернандеш: "Боавишта" ёшлар жамоасида ўйнаб юрганимда МЮ ҳақида орзу қилардим"
28 мар 2020 00:16
Новости
Бруну Фернандеш: "Боавишта" ёшлар жамоасида ўйнаб юрганимда МЮ ҳақида орзу қилардим"
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Бруну Фернандеш болалигидан манкунианликларга мухлислик қилиши ҳақида гапирди.
"Манчестер Юнайтед" мен учун орзудаги жамоа бўлган. Акам "Барселона"га, мен эса МЮга мухлислик қилардим.
Отам маълум вақт Швейцарияда ишлаган ва биз Рождество учун у ерга борганмиз. Спорт дўконидан акамга "Барса", менга эса "Манчестер Юнайтед" либосини олиб беришган.
"Боавишта" ёшлар жамоасида ўйнаб юрганимда бу ҳақда (МЮ таркибида ўйнаш) орзу қилганман, лекин бу худди бошқа реалликда бўлиши мумкиндек эди. Энди эса бу ерда мени эслаб қолишларини хоҳлайман", - деди Фернандеш.
Португалиялик "Боавишта" тизимида 2004 йилдан 2012 йилгача шуғулланган.
Комментарии