Бруну Фернандеш АПЛда ой ўйинчиси деб топилди
10 июл 2020 16:16
Новости
Бруну Фернандеш АПЛда ой ўйинчиси деб топилди
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Бруну Фернандеш АПЛнинг июнь ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди.
Португалиялик футболчи ўтган ойда ўтказилган 3та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол уришга эришган.
25 ёшли ўйинчи бу совринни кетма-кет иккинчи бор қўлга киритди. Олдинроқ бу ишни Муҳаммад Салаҳ, Жейми Варди, Харри Кейн, Криштиану Роналду, Деннис Бергкамп ва Робби Фаулерлар ҳам уддалашган.
Июнь ойидаги ушбу соврин учун ҳужумчи Антони Марсьяль ("Манчестер Юнайтед"), ҳимоячи Конор Коуди ("Вулверхэмптон"), форвард Рауль Хименес ("Вулверхэмптон"), ярим ҳимоячилар Аллан Сен-Максимен ("Ньюкасл") ва ҳужумчи Дэнни Ингз ("Саутгемптон")лар ҳам даъвогарлик қилишган эди.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии