RU

Последние новости

09:09Флик ваъда берди  1 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  7 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  24 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  2 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  4 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  23

Бруно Гарсия: "Ўзбекистонга барчаси учун раҳмат" Новости

Бруно Гарсия: "Ўзбекистонга барчаси учун раҳмат"

Вьетнам бош мураббийи Бруно Гарсия Таиландга қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Туринирнинг энг охирги куни, ўз мақсадимизга эришдик. Биз Жаҳон чемпионатига борамиз. Афсуски охирги икки ўйинда Эрон ва Таиландга ютқазиб қўйдик. Бу баҳсларда мухлисларимизни хафа қилдик. Бугунги ўйинга келсак 0:3 бўлиб турганида бизнинг ўйинчи дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб кетди, аммо ҳакамлар хато қилишди ва ўйинни тўхтатишди. Эрон, Таиландга қарши баҳсларда имкониятларни яратиш жуда қийин, бугун биз улардан фойдалана олмадик”, - дейди Бруно Гарсия.

- Бу мусобақадан нималар олдингиз?
- Осиё чемпионати давомида жуда кўп қийинчиликларга дуч келдик. Кўп ўйинчиларимиз касал бўлиб қолишди. Аммо шунга қарамай биз асосий мақсадга эришдик.

- Жамоа Колумбиядаги Жаҳон чемпионатига қаерларда тайёргарлик кўради?
- Бу борада лойиҳамиз бор. Энди Европа ёки Жанубий Америка мамлакатларида тайёргарлик кўришимиз мумкин. Аммо аввал Вьетнам футбол федерацияси билан маслаҳатлашиб олишимиз керак.

- Вьетнам Жаҳон чемпионатида ҳам шу таркиб билан ўйнайдими? Ёки жамоани яна кучайтириши мумкин бўлган ўйинчилар борми?
- Вьетнамда 2015 йилда футзал лигаси ташкил этилди. Бу клубларда ўйнаётган энг кучли ўйинчилар шу ерда. Таркибни кучайтириш борасида албатта иш олиб борамиз.

- Осиё чемпионатининг ташкилий томонларига қандай баҳо берасиз?
- Барчаси учун катта раҳмат айтаман. Шароитлар ажойиб бўлди. Осиё чемпионати яхши савияда ўтказилди. Ўзбек халқига миннатдорчилик билдираман.

- Вьетнам қолган жамоалар орасида биринчи бўлиб 28 январь куни Тошкентга келганди. Бу жамоаингизга қанчалик ёрдам берди?
- Одатда катта мусобақаларга 2-3 ҳафта қолганида бошлардик. Бу сафар йиғинни Тошкентда ўтказдик. Вьетнамда Янги йил байрами бу ердагидан кечроқ нишонланади. Футзалчиларни оилаларидан ажратиб бор эътиборни Осиё чемпионатига қаратиш учун Ўзбекистонда йиғин ўтказдик. Бу бизга катта ёрдам берди.

- Турнирдаги энг катта ижобий жиҳат нима?
- Мен 2013 йил Вьетнам терма жамоасига келганман. Биз 2014 йилги Осиё чемпионатида плей-офф босқичига ҳам чиққандик. Аммо Эронга тўқнаш келиб қолгандик. Бу сафар эса Жаҳон чемпионати йўлланмасига эга бўлдик. Демак мамлакатда футзал ривожланмоқда.

Нарзулла Сайдуллаев
Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика