Breaking: Шомуродов эртага Римга етиб боришини эълон қилди
30 июл 2021 23:04
Новости
Breaking: Шомуродов эртага Римга етиб боришини эълон қилди
Хабарингиз бор, "Женоа" ҳужумчиси "Рома"га ўтмоқда.
"Эртага кўришгунча, римликлар!", – деб ёзади Элдор Шомуродов twitter'даги саҳифасида.

Аввалроқ римликлар Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчисини 16 миллион евро эвазига сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олиши айтилганди ҳамда унинг йиллик маоши очиқланганди.
Шомуродов 2026 йилгача "Рома" манфаатларини ҳимоя қилади. "Женоа" футболчининг кейинги сотувидан маълум миқдорда пул ишлаб олади. Рим клуби 26 ёшли футболчига бир мавсум учун 2 миллион евро тўлайди.
Олдинроқ Шомурдовнинг "Женоа"дан ижарага олиниши "Рома"га 2,5 миллион еврога тушиши айтилган эди.
Эслатиб ўтамиз, Жозе Моуринью бошчилигидаги "Рома" янги мавсумда Конференциялар Лигасида ўйнайди.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Комментарии