RU

Последние новости

00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  0 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  2 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  3 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  11 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1

Бразилиялик Роналдо бугунги кунда нималар билан банд? Новости

Бразилиялик Роналдо бугунги кунда нималар билан банд?

Бразилиялик буюк ҳужумчи, оддий айтганда, жаҳон футболидаги бош «сўйлоқ» Роналдо яқинда 40 ёшга тўлди.

Демак, юбилей сана баҳонасида унинг бутсаларини михга илганидан буён нималар билан шуғуллангани ва шуғулланаётганига эътибор қаратамиз.

Бразилияда турнирларни ташкиллашга ёрдам берди


ЖЧ-2014га деярли 3 йил қолган пайт Роналдо Бразилияда катта футбол форумини ўтказишга масъул ташкилий қўмита раҳбари сифатида иш бошлади. Бироқ бу юмуш унга роҳат бағишлаганини баралла айтиш қийин. Доимо фотографларнинг диққат марказида бўлиш, мундиалга қуръа ташлаш маросимида иштирок этиш, беҳисоб интервьюлар - буларнинг ҳаммаси яхши. Лекин шуниси борки, ўша вақтлар Бразилияда муаммолар ҳаддан кўп эди. Албатта, Роналдо ташкилотчи гуруҳ бошлиғи сифатида зарбаларни ўзига олишга уринди. Дейлик, тайёргарлик жараёни режа асосида кетаётгани ва барчаси юқори савияда ташкил этилиши ҳақида баёнот беришдан чарчамади. Бироқ мундиал стартига атиги 3 ҳафта қолган вақтда футбол жамоатчилиги унинг тилидан мутлақо бошқа мазмундаги гапларни эшитди: «Бразилия ўзини шармандали ҳолатга қўймоқда. Мен учун мамлакатимиз ташқарисидаги одамлар эътирозларини эшитиш ёқимсиз. Ҳа, Бразилиянинг шундай аҳволда кўринаётгани ғоят ачинарли. Хусусан, стадионларни тайёрлашда шунчалик кечикиш - соф уят». Эътиборлиси, шундан 2 йил ўтиб, «сўйлоқ» энди Рио-2016 ёзги Олимпиада ўйинлари «юзи»га айланди. Бу вақтда спорт иншоотлари масаласида муааммолар анча камайганди.

Хайрия ўйинларида иштирок этди

Роналдо ва Зайниддин Зидан ўртасидаги дўстлик ҳурматга сазовор. Бразилиялик голеадор ва франциялик «дирижёр»нинг йўллари «Реал»да кесишган ва улар 4 йил давомида қойилмақом даражада ўйнаш баробарида худди туғишган ака-укалардек бўлиб кетишганди. Мана, фаолиятлари якунига етганидан кейин ҳам дўстлик ришталарини узишмади ва вақти-вақти билан хайрия ишларида фаол иштирок этишмоқда. Дейлик, Роналду ва Зидан ҳозиргача бир неча марта хайрия ўйинлари уюштиришга улгуришди. Улар 2011 йилнинг декабрь ойида ўз дўстларидан яхлит жамоа тўплашди ва «Гамбург» тарихидаги энг кучли футболчилар термасига қарши майдонга тушишди. Орадан 1 йил ўтиб, Роналду ва Зидан Порту-Алегрида алоҳида-алоҳида жамоалар таркибида майдонга тушишди. 2014 йил мартда эса яна биргаликда жамоа тузиб, Швейцариянинг «Янг Бойз» клубини синовдан ўтказишди. Икки дўст бундай кўргазмали ўйинлардан тушган маблағни камбағалликка қарши кураш ишларига йўналтиришди, шунингдек, Филиппинда табиий офатдан жабрланганларга ёрдам қўлини чўзишди.

Ортиқча вазнга қарши курашди


- Роналдо аслида янада кўпроқ ютуқларга эришиши мумкин эди. У ҳеч кимсага ёмонлик қилмади, аммо ўзига... Талаб даражасида шуғулланмаслик ва бунинг ортидан келган ортиқча вазн оқибатида футболчининг мушак ҳамда бўғимлари оғирликни кўтара олмади. Боз устига, меъёридан ортиқ пиво ва дискотекалар ҳам унинг организмини издан чиқарди» - бу Роналдо билан «Интер»да бирга ишлаган Мирча Луческунинг хулосаси. Шунинг ўзи «сўйлоқ»нинг спортчи кун тартибига тўлиқ риоя қилмаганидан далолат. Табиийки, ортиқча вазн муаммоси «сўйлоқ» фаолиятига нуқта қўйганидан кейин ҳам ҳеч қаерга йўқолиб қолмади. Айнан шу ҳолат буюк феномен учун улкан бош оғриғига айланди. Чунончи, ортиқча вазн оқибатида эски дардлари ўзини эслата бошлади. Натижада Роналдонинг жисмоний фаоллиги ҳаттоки, ноль даражага тушиб қолди. У шунингдек, маишатга қаттиқ берилганди. Хайриятки, «сўйлоқ» агар ҳаёт тарзини ўзгартирмаса, тўшакка михланиб қолиши мумкинлигини вақтида тушунди ва ҳаракатга тушди. Шундай қилиб, 2012 йили реалити-шоуда қатнашган собиқ ҳужумчи бутун Бразилия теле-аудиториясига сўз берди: «Тамом, энди озиш учун бор имкониятимни ишга соламан». Дарҳақиқат, Роналду бу ваъдасига мувофиқ, оз-моз вазн ташлади, бироқ ҳаракатлари давомийлик касб этмади. Умуман олганда, Роналдо ва ортиқча килограммлар ўртасидаги кураш ҳали якунлангани йўқ. Айтиш жоиз, буюк тўпурар бу курашда баъзан устун келяпти, гоҳида эса назоратни йўқотиб, мағлуб бўляпти. Хуллас, вазн ташлаш унинг учун гол уриш каби осон эмас...

Неймарнинг агенти бўлди


Роналдо бутсаларини михга илгани ҳамоно ўзини фойдали бизнесга урди, шунинг баробарида спортдан узоқлашмади. Хуллас, агентлик бюросини тузган «сўйлоқ» спортчиларнинг шахсий ишлари билан шуғулланиб, уларга фаолиятларини ривожлантириш масаласида кўмаклаша бошлади. Бундан ташқари, Бразилия ҳудудида таниқли спортчилар билан реклама шартномаларини расмийлаштирди. Айтиш жоиз, у янги йўналишда илк нишонни бехато урди - Бразилия футболининг бўлажак юлдузи Неймар билан алоқа ўрнатди. Яъни бу футболчи унинг илк мижозига айланди. Айтишларича, Неймарнинг «Барселона» сафига қўшилишида айнан ЖЧ-2002 бош тўпурари катта роль ўйнаган. Аслида «сўйлоқ» маълум вақт биринчи мижозини «Реал»га ўтишга кўндирмоқчи бўлган, бироқ кейинчалик фикрини ўзгартириб, «Барселона» варианти амалга ошишига ҳисса қўшган. Умуман, Роналду вақт ўтгани сайин яна бир қатор спортчиларни рекламага жалб этди. Хусусан, «Формула-1» пойгачиси Рубенс Баррикелло, жангчи Андерсон Силва ва теннисчи Рафаэль Надаль билан ҳамкорлик қилди.

Покер столи атрофига ўтирди


Қаҳрамонимиз 2013 йилнинг апрель ойида спортга қайтди. Тўғри, яшил майдон эмас, балки казинога йўл олди. Аниқроқ айтсак, Бразилия футболи фахри  PokerStars билан шартнома тузиб, ўтмиш спорт юлдузлари жамоаси сафига қўшилди ва покер ўйинчиси сифатида гавдаланди. Мана, у 3 йилдан ошдики, мунтазам интернет-покер мусобақаларида қатнашяпти. Қолаверса, покер бўйича турнирларда ҳам бевосита кўриниш беряпти. Мисол учун, 2 йилча олдин Прагада испан теннисчиси Рафаэль Надаль ва Украина терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Андрей Шевченкога қарши ўйнади. Роналдо ва Надаль кейинчалик ҳам покер столида ўзаро тўқнаш келишди - бу сафар Лондон казиносида. Бразилиялик ўша ўйинда ютқазган бўлсада, катта маблағни бой бермади. Қолаверса, ютуқ жамғармаси тўлалигича хайрия ишларига йўналтирилди.

Футбол клуби хўжайинларидан бирига айланди


Роналдо бундан бир ярим йил муқаддам «Форт-Лодердейл Страйкерс» клуби соҳибларидан бирига айланди. Бу жамоа Шимолий Америка футбол лигаси - NASLда иштирок этади. «Мен жамоани шакллантириш ишларида фаол қатнашаман. Ўйлайманки, «Страйкерс» акцияларига эътибор қаратсак, клуб бунинг ортидан ривожланади ва янада кучаяди. Шубҳа йўқ, футбол АҚШда жадал тараққий этмоқда», — деганди «сўйлоқ» ўша вақт. Бироқ кейинчалик шунчаки, сармоя киритишни кам билди, чоғи, қўшимча реклама учун футболчи сифатида майдонга қайтиши хусусида ваъда берди. Аммо Роналду бу сўзини унутди, шекилли. Ҳарқалай, «Форт-Лодердейл Страйкерс» футболкасини кийганича йўқ.

 А. АҲМЕДОВ тайёрлади

Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика