Бразилия терма жамоаси собиқ устози "Фламенго"да иш бошлади
10 окт 2023 13:21
Новости
Бразилия терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Тите янги жамоа топди.
"Фламенго" Либертадорес Кубоги ва Бразилия Кубогидан чиқиб кетгач, Хорхе Сампаолини истеъфога чиқарди.
Клуб матбуот хизмати хабарига кўра, Тите "Фламенго"нинг янги мураббийи бўлади. 62 ёшли мутахассис Бразилия терма жамоасини тарк этгач, деярли бир йил давомида таътилда эди, у терма билан Қатардаги ЖЧда чорак финалда омадсизликка учраганди. Тите "Фламенго" билан 2024 йилнинг декабригача мўлжалланган шартнома имзолади.
Эслатиб ўтамиз, "қизил-қоралар" айни дамда 44 очко билан Бразилия А Серияси турнир жадвалида 5-ўринни эгаллаб турибди. "Фламенго" пешқадам "Ботафого"дан 11 очкога ортда қолмоқда.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" "оловли" ўйинда Мбаппе ва Беллингемнинг голи эвазига "Барселона"ни мағлуб этди
Месси Роналдунинг рекордини такрорлади, бироқ...
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" марказий тўқнашувда ОКМК билан дуранг ўйнади
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Комментарии