RU

Последние новости

14:50Бугун бир қатор легионерларимиз ўйнайди  0 14:31Мухлислар ташрифи бўйича «Нефтчи» — «Андижон» учрашуви жорий йилдаги рекордни янгилади  9 14:05Минглаб мухлислар келган ва драматик кўриниш олган "Водий дербиси"дан ГАЛЕРЕЯ  14 13:48Мухлисларга ҳурматсизлик қилган "Навбаҳор" футболчилари иши кўриб чиқилади  26 13:24Нойер Бундеслигада юбилей ўйинда иштирок этди  0 12:53"Хоразм" бош мураббийи истеъфога чиқарилгани тасдиқланди  2 12:27"Тоттенхэм" вингери жамоани тарк этиши мумкин  0 11:59"Лейпциг" ҳужумчиси "Милан"га ўтишга рози  1 11:35Бабаян ниҳоят Бошковични мағлуб этган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  2 10:58«Барселона» Рональд Араухога нарх белгилади  11 10:31«Реал Мадрид» «Ливерпуль» етакчиларидан бирини сотиб олмоқчи (Фабрицио Романо)  11 10:05Ханс-Дитер Флик «Бавария»ни бошқариш учун иккита шарт қўйди  20 09:39Sofascore. Бир тайм ҳаракат қилган Отабек Шукуров неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 09:15Эрик тен Хаг «Манчестер Юнайтед»нинг ривожланишига нима тўсқинлик қилаётганини айтди  30 08:51Sofascore. Кечаги учрашувда Ҳусниддин Алиқулов энг яхшиларидан бири бўлди  2

Бразилия терма жамоаси устози ишдан бўшатилди Новости

Бразилия терма жамоаси устози ишдан бўшатилди

"Globo Esporte" хабарига кўра, Бразилия терма жамоаси бош мураббийи вазифасини бажарувчи Фернандо Диниз лавозимидан озод этилди.

Бундай қарорни Бразилия Футбол Конфедерацияси раҳбари Эдналдо Родригес қабул қилди.

Эслатиб ўтамиз, Диниз 2023 йилнинг ёзида жамоани қабул қилиб олган ва Бразилия терма жамоасини 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралашида атиги 6 ўйинда бошқарган, унда Боливия ва Перу устидан ғалаба қозонган, Венесуэла билан дуранг ўйнаган, шунингдек, Уругвай, Колумбия ва Аргентинадан мағлубият аламини тотиб кўрган. 

Фернандо Диниз 2024 йилнинг ёзида Карло Анчелотти тайинлангунига қадар Селесао мураббийи бўлиши тахмин қилинганди, бироқ италиялик мутахассис "Реал"да қолишга қарор қилди ва мадридликлар билан янги шартнома имзолади.

Бразилия терма жамоаси мураббийлигига асосий номзод ҳозирда "Сан-Паулу"ни бошқараётган Доривал Жуниор ҳисобланади.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика