Бразилия президенти ЖЧ-2014 очилиш ўйинига келмайди
09 июн 2014 12:20
Новости
Бразилия президенти ЖЧ-2014 очилиш ўйинига келмайди
Бразилия президенти Дилма Русеф Бразилия ва Хорватия терма жамоалари ўртасидаги ЖЧ-2014 очилиш ўйинига ташриф буюрмайди. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.
Нашр маълумотларига кўра, Бразилия давлат раҳбари мухлислар томонидан ҳуштакбозлик билан кутиб олинишидан хавотирда.
AS’нинг қайд этишича, Бразилиянинг аксарият аҳолиси презилент Дилма Русеф олиб бораётган ишлар ва юритаётган сиёсатдан норози.
Учрашувда президент ўрнига Бразилия спорт вазири Алдо Ребело иштирок этади. Қайд этиш жоиз, ЖЧ-2014нинг очилиш ўйини Тошкент вақти билан 13 июнга ўтар кечаси соат 1:00да бошланади.

Комментарии