RU

Последние новости

20:15"Эвертон" 16 йиллик футболчиси билан шартномани узайтирди  0 20:00Суперлига. "Насаф" – "Пахтакор" (матнли трансляция)  38 20:00Суперлига. "Қўқон-1912" – "Динамо" 1:2 (матнли трансляция)  4 19:4438 ёшли Жиру Францияга қайтади  3 19:18Рубен Невеш: "Манчестер Сити"га қарши жипс бўлиб ўйнашимиз шарт"  1 18:28Ван Нистелрой "Лестер" бош мураббийлигидан кетди  0 18:00Қаршидаги "Марказий" стадиони "Насаф" – "Пахтакор" тўқнашувига тайёр!  9 17:31ПСЖ "Лион"га ёрдам қўлини чўзди  2 17:05Юрак хасталиги ортда қолди: Бове майдонга қайтади!  0 16:37"Арсенал" янги трансфер бўйича "Валенсия" билан келишувга яқин  2 16:11Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Хитой йиғинига йўл оладиган таркиби маълум  7 15:44"Барселона" Ямалга 10-рақамни беришга қарор қилди  6 15:18Расман: Қирғиз Республикаси бош мураббийи ишдан кетди  5 14:55Шаҳбоз Жўрабеков: "Иккинчи даврада "Бухоро"ни юқорида кўрасиз. Бекхэмнинг зарбаларини кўриб катта бўлганман"  9 14:34"Манчестер Сити"га эгалик қиладиган "City Football Group" Ўзбекистонда ўз клубига эга бўлиши мумкин  35

Бразилия президенти мамлакат футбол ишқибозларини қўллаб-қувватлаш мақсадида қўшиқ куйлади Новости

Бразилия президенти мамлакат футбол ишқибозларини қўллаб-қувватлаш мақсадида қўшиқ куйлади

Бразилия президенти Дилма Русеф мамлакат терма жамоасининг ЖЧ-2014 ярим финалида Германиядан йирик ҳисобда енгилганидан сўнг маҳаллий ишқибозларни қўллаб-қувватлаш мақсадида самба услубида қўшиқ куйлади.
Бу ҳақда The New York Times хабар бермоқда.

Русеф таниқли бразилиялик бастакор Паоло Ванзолинининг Pick Yourself Up қўшиғидан бир неча бандни куйлаган.

Бразилия терма жамоаси Германияга қарши ЖЧ-2014 ярим финал ўйинида 1:7 ҳисобида мағлуб бўлганди, бу беш карра жаҳон чемпионларининг мундиаллар тарихидаги энг йирик мағлубиятидир.

Ўйиндан сўнг ғазабланган ишқибозлар Сан-Паулу шаҳрида бир неча автобус ва машиналарни ёқиб юборишганди. Ушбу ҳодиса ва Ресифидаги тартибсизликлардан ташқари, Бразилиянинг мағлубияти сабаб бошқа кўнгилсизликлар юз бергани йўқ.

Русефнинг бир қатор рақиблари Бразилия терма жамоасининг ушбу мағлубият унинг октябрда бўлажак президентлик сайловларидаги шахсий мағлубиятининг дебочаси бўлганини таъкидлашди. Бунга жавобан амалдаги президент футбол ва сиёсатни бир-бирига аралаштирмасликка чақирди.

Бразилиядаги жаҳон чемпионати арафасида мамлакатни оммавий норозилик намойишлари қамраб олганди. Намойишчилар мундиални ўтказиш учун жуда катта харажатлар қилинаётганига нисбатан эътироз билдиришган эди.

ЖЧ-2014 финалида Германия терма жамоаси Аргентинага қарши баҳс олиб боради. 3-ўрин учун ўтказилган ўйинда эса Бразилия терма жамоаси Голландияга 0:3 ҳисобида имкониятни бой берди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика