Бразилия президенти Аргентинага қарши ўйинни давом эттиришни сўраб қўнғироқ қилган экан
07 сен 2021 07:32
Новости
Бразилия президенти Аргентинага қарши ўйинни давом эттиришни сўраб қўнғироқ қилган экан
ЖЧ-2022 саралаши доирасида Бразилия ва Аргентина терма жамоалари ўртасидаги ўйин 4-дақиқада тўхтатиб қўйилганди.
Бунга сабаб, аргентиналикларнинг тўрт нафар футболчиси коронавирусга боғлиқ қоидаларни бузганлиги сабаб қилиб кўрсатилган.
Маълум бўлишича, Бразилия президенти Жаир Болсонару ўйинни кузатган ва баҳс тўхтатилганда Бразилия футбол федерацияси билан боғланган. У аргентиналик футболчиларда хеч қандай муаммо бўлмаслиги лозимлигини, ўйин эса давом этиши кераклигини маълум қилган.
Бироқ, у қўнғироқ қилганида аргентиналик футболчилар кийиниш хонасига кириб кетиб улгуришган ва ўйин бошқа кунга қолдирилгани эълон қилиб улгурилганди.
Комментарии