Бразилия ЖЧ саралашларида кетма-кет 6 та ғалабага эришган Жанубий Американинг биринчи жамоаси
16 ноя 2016 13:23
Новости
Бразилия ЖЧ саралашларида кетма-кет 6 та ғалабага эришган Жанубий Американинг биринчи жамоаси
Бразилия Перуга қарши ЖЧ-2018 саралаш учрашувида 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Олдинроқ Тите жамоаси Эквадор (3:0), Колумбия (2:1), Боливия (5:0), Венесуэла (2:0) ва Аргентина (3:0) терма жамоаларини таслим этган эди. 55 ёшли мутахассис ушбу вазифага тайинланганидан сўнг Бразилия очко йўқотмади.
Шундай қилиб, бразилияликлар жаҳон чемпионати саралашларида кетма-кет 6 та ғалабага эришган Жанубий Американинг биринчи жамоасига айланди.
Комментарии