RU

Последние новости

23:13Тер Штеген операция қилинади  0 22:59Конференциялар лигаси саралаши. "Астана" дуранг ўйнади, "Актобе"дан кичик ҳисобда ғалаба  1 22:21Конференциялар лигаси саралаши. "Черно море" - "Истанбул Башакшеҳир" (онлайн ҳисоб)  14 22:20Конференциялар лигаси саралаши. "Петрокуб" - "Сабаҳ" (онлайн ҳисоб)  2 22:18"Қизилқум" халқаро ўртоқлик учрашувида дуранг қайд этди  0 21:47"Арсенал" 15 миллионлик трансферини эълон қилди  1 21:36"Насаф" назорат баҳсида "Хоразм"ни кичик ҳисобда мағлуб қилди  0 20:50"Машъал" Про-лига вакили билан назорат ўйинида 2 тўп фарқидаги ғалабани ушлаб қола олмади  2 20:29"Шўртан" 4 футболчини таркибига қўшиб олганини маълум қилди  2 19:58"Манчестер Юнайтед" Уоткинс борасида музокараларни давом эттирмоқда  2 19:33"Бавария" аъзоси трансфери яна кун тартибида – "Арсенал" чекинишни истамаяпти  0 19:10"Манчестер Юнайтед"ни кучлилар даврасига қайтарадиган 5 қадам. Қиммат ҳужумчилар — бошланиши  0 18:44Неймар фаолиятини Европа клубларидан бирида давом эттириши мумкин  1 18:16"Реал" Родри учун "Манчестер Сити"га 115 миллион евро таклиф қилмоқчи  9 17:49"Нефтчи" ярим ҳимоячиси жамоадан кетди  4

Бранко Иванкович: "Ўзбекистон бугун Ўмоннинг заиф томонларини топди ва улардан фойдаланди" Новости

Бранко Иванкович: "Ўзбекистон бугун Ўмоннинг заиф томонларини топди ва улардан фойдаланди"

Ўмон терма жамоаси бош мураббийи Бранко Иванкович Ўзбекистон терма жамоасига қарши ўйиндан сўнг матбуот анжуманида қатнашди.

- Бугунги ўйин ҳақидаги фикрларингиз?

- Ўзбекистон терма жамоасини ғалаба билан табриклайман. Бугун улар ғалабага лойиқ эди. Ўзбекистон бугун биздан анча яхши ўйнади. Кейинги учрашувга тайёргарликни бошлаймиз. Тожикистон билан кечагидан учрашувга яхшироқ тайёргарлик кўришга ҳаракат қиламиз.

-  Бугунги ўйинга қандай режа тайёрлаган эдингиз ва нега режангиз ўхшамади?

- Шунчаки рақиб биздан кучлироқ эди. Рақиб биздан ҳар жабҳада яхши ўйнади ва шу сабаб мағлуб бўлдик.

- Ўмон терма жамоаси бир неча йил аввал Ўзбекистонга қарши анча яхши курашганди. Бугун эса бундай бўлмади. Бунга сабаб нима ва кейинги ўйинлар ҳақида фикрларингизни айтиб ўтсангиз?

- Албатта бир неча йиллар илгари, терма жамоамиз кучлироқ эди. Бизнинг миллий чемпионатимиз тугаб бўлди ва футболчилар таътилда, Ўзбекистонда эса миллий чемпионат энди қизғин паллага кирди. Асосий сабаб шу деб ўйлайман. Кейинги учрашувларга яхшироқ тайёргарлик қиламиз.

- Ўзбекистон терма жамоасининг Осиёдаги ўрни ҳақида фикрингиз. Терма жамоамиз Осиёда 6-ўринга лойиқми?

- Жамоангиз ривожланиб келмоқда. Ўзбекистон терма жамоасининг сўнгги ўйинлари Венесуэла, Боливия, Россия каби кучли терма жамоаларга қарши учрашувларда иштирок этди. Терма жамоангиз тўғри йўлда. Осиёдаги Ўзбекистоннинг даражасига келадиган бўлсак, Ўзбекистондан ҳар нарсани кутиш мумкин.

- Ўмоннинг бугунги таркибидаги футболчилари асосан бир жамоадан, у жамоа "Ас-Сиб". "Ас-Сиб" жамоаси ОЧЛ иштирокчиси. "Ас-сиб" жамоасидан нега кўпроқ футболчиларни терма жамоага жалб этмадингиз?

- Биз энг яхши ўйинчиларни терма жамоага чақирганмиз. Биринчи ўйинимиз омадсиз бўлди. Биз сўнги учрашувларда кучли жамоаларга қарши ўйнадик. Масалан, Австралияга 3:1 ҳисобида ютқаздик, бугун эса 3:0. Ўзбекистон терма жамоаси бугун Ўмоннинг заиф томонларини топди ва улардан фойдаланди.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика