Бранислав Иванович: “Суарес “Челсига” ўтса хурсанд бўламан”
16 июл 2013 16:23
Новости
Бранислав Иванович: “Суарес “Челсига” ўтса хурсанд бўламан”
“Челси” ҳимоячиси Бранислав Иванович “Ливерпуль” ҳужумчиси Луис Суарес Лондон жамоасига ўтишига қарши эмаслигини билдирди.
“Ўша ўйиндан кейин айтганимдек, футбол майдонида бўлган воқеа - ўша ерда қолади. Суарес – бизнинг лигамиздаги энг яхши ҳужумчилардан бири. Унинг келиб қўшилишидан хурсанд бўламан.
Аммо мен ўзим ҳақимда ўйлаяпман ва мавсумга яхши тайёрланишга харакат қилаяпман. Моуриньога жамоа асосий таркибида ўйнашга лойиқлигимни исботламоқчима”, - деди Иванович.
Эслатиб ўтамиз, Суарес Англия премьер-лигасининг 34 тур ўйинида Ивановичнинг ўнг қўлини тишлаб олганди.

Комментарии