Brain ring: “Суҳроб Бердиев чемпион”
31 дек 2016 12:11
Новости
Brain ring: “Суҳроб Бердиев чемпион”
Ушбу икки футболчи ўртасида “Brain ring” лойиҳасининг бу йилги финал босқичини ўтказдик. Ушбу финал босқичида “Қўқон-1912” жамоаси футболчиси Суҳроб Бердиев қандай қилиб ғолиб бўлганини билиб оласиз.
Жаҳонгир Сотволдиев: Ушбу финал босқичимиздаги шартлари билан сизларни таништириб ўтаман. Лойиҳамизнинг аввалги сонларида сизларга саволларнинг 4 та варианти ҳам бор эди. Бу сафар эса саволларнинг ҳеч қандай варианти ҳам биз томондан тақдим этиладиган имкониятлар ҳам бўлмайди. Лекин бу сафар 3 та шарт бўйича сизларга саволларни ҳамкасбим билан тақдим этамиз. Шартларни сизларга тушунтириб ўтаман. Биринчи шартимизда сизларга 10 та савол йўллаймиз, сизлар ушбу саволларга ўйланиб жавоб берасизлар. Ким биринчи бўлиб тўғри жавоб берса ўша иштирокчига балл ёзилади. 2 шартимизда тезкор савол жавоблардан иборат. Ушбу шартда сизлар ўйламасдан жавоб беришинглар керак. Нотўғри жавоб берсанглар ҳам бироз ўйланиб қолсанглар ҳам балл тақдим этилмайди. 3 шартимизда сизларга саволлар йўллаймиз. Саволларимизга худди биринчи шарт каби бироз ўйланиб жавоб берасизлар. Ким биринчи бўлиб нотўғри жавоб берса бир бўлак лимон билан сийланади. Агарда иккингиздан бирингиз тўғри жавоб берсанглар иккинчи бўлиб жавоб берган иштирокчи бир бўлак лимон истеъмол қилишга мажбур бўлади. Шартларимиз мана шулардан иборат. Менимча шартларимиз сизларга унчалик қийинчилик туғдирмайди деб ўйлайман.
Жаҳонгир Сотволдиев: Ушбу пойтахт шаҳарга ўша давлатнинг биринчи президентини номи берилган. Бу қайси пойтахт шаҳар?
Суҳроб Бердиев: Бразилия
Шоҳруз Норхонов: Лихтенштейн
Жаҳонгир Сотволдиев: Жавобинглар нотўғри. Тўғри жавоб Вашингтон.
Мумтозбегим: Қаерда от устидан от сакраб ўтганини кўриш мумкин?
Суҳроб Бердиев: Тўғриси бу саволга ҳар хил вариантлар келяпти. Бироз ўйланиб қолдим, айтганча шахмат спорт турида.
Шоҳруз Норхонов: Тўғри жавобни мендан олдин айтдилар.
Мумтозбегим: Суҳроб Бердиев тўғри жавоб бердилар
Жаҳонгир Сотволдиев: Шерлок Холмс хиёбонда сайр қилиб юриб бир аёлнинг жасадини кўриб қолди. У аёлнинг чўнтагидан телефон топиб олди ва аёлнинг эрига қўнғироқ қилиб: “Тезда етиб келинг, хотинингизни ўлдириб кетишибди”, деди. Аёлнинг эри етиб келиши билан Шерлок Холмс полицияга қотил айнан эрнинг ўзи эканлигини айтди. У буни қандай билди?
Шоҳруз Норхонов: Шерлк Холмс аёлнинг эрига қўнғироқ қилиб аёли қаерда ўлдирилганини айтмаган-ку! Қандай қилиб эри айтилмаган манзилга зудлик билан келиши мумкин. Демак бу ерда Шерлк Холмс аёлнинг қаерда ўлдирилганини жасаднинг эрига айтмаган ва шундай қилиб эрининг ўзи қотил эканини билган.
Суҳроб Бердиев: Шоҳруз тўғри ва аниқ жавоб берди шекилли.
Жаҳонгир Сотволдиев: Шоҳруз жавобингиз мутлақо тўғри.
Мумтозбегим: Кўп спорт турлари баъзи маъноларни билдиради. Бир спорт тури борки у рус тилидан таржима қилганда “ўзини ҳимоя қилиш” деган маънони билдиради. Бу қайси спорт тури?
Суҳроб Бердиев: Менимча Самбо спорт тури бўлса керак.
Шоҳруз Норхонов: Ёки қиличбозлик ёки бўлмасам Самбо.
Мумтозбегим: Суҳроб ака тўғри жавоб бердингиз. Айнан Самбо спорт тури “ўзини ҳимоя қилиш” маъносини билдиради.
Жаҳонгир Сотволдиев: Науру давлатини кўпчилик эшитмаган бўлса керак. У давлатнинг айтарли томони ҳам йўқ. лекин 1 сабага кўра у дунёдаги ягона давлат ҳисобланади. Нима учун ягона давлат ҳисобланади?
Суҳроб Бердиев: Аҳолиси энг кам бўлса керак.
Шоҳруз Норхонов: Гап давлат номи ҳақида кетаётган бўлса керак.
Жаҳонгир Сотволдиев: Иккингиз ҳам нотўғри жавоб бердингиз. Тўғри жавоб эса, ушбу давлатнинг пойтахти йўқ.
Мумтозбегим: Ушбу шаҳарда йилига 26460 мм ёмғир ёғади. Савол бу қайси давлат шаҳри?
Суҳроб Бердиев: Индонезия
Шоҳруз Норхонов: Таиланд
Мумтозбегим: Черапунджи (Ҳиндистон)
Жаҳонгир Сотволдиев: Айнан мана шу пойтахт ичида бошқа бир давлат жойлашган. Бу қайси шаҳар ва давлат?
Суҳроб Бердиев: Флоренция бўлса керак
Шоҳруз Норхонов: Женова бўлақосин. Аниқ жавобни билмайман. Нотўғри бўлса ҳам таҳмин қилдим.
Жаҳонгир Сотволдиев: Жавобинглар нотўғри. Тўғри жавоб эса Ватикан.
Мумтозбегим: Дунёдаги энг баланд тоғ қайси?
Суҳроб Бердиев: Эверест
Шоҳруз Норхонов: Эверест
Мумтозбегим: Жавобинглар тўғри. Суҳроб Бердиев биринчи бўлиб жавоб бердилар.
Жаҳонгир Сотволдиев: Қадимда кўп давлатларни шоҳлар бошқарган. Ҳозир улар йўқ. лекин Осиёддаги бир шаҳарда биз тирик шоҳни учратишимиз мумкин. “Тирик шоҳ” сўзининг таржимасини ва қайси шаҳарда эканлигини айтинг.
Суҳроб Бердиев: Хаёлимга минг хил вариант келяпти. Ёрдам берсанглар яхши бўларди.
Шоҳруз Норхонов: Осиёдами ёки Европа тарафдами?
Жаҳонгир Сотволдиев: Ёрдам бераман, ўзимиздан узоқлашиб кетманглар. Ушбу жой жуда ҳам машҳур.
Суҳроб Бердиев: “Шоҳи Зинда”
Шоҳруз Норхонов: Тўғри жавобни Суҳроб ака мендан аввал топдилар.
Жаҳонгир Сотволдиев: Суҳроб ака жавобингиз тўғри.
Мумтозбегим: Юнончага “Кийимларни қўриқлаш” сўзини таржимаси қандай?
Шоҳруз Норхонов: Нима бўлиши мумкин? Ёрдам беринглар, мендан бошқалар ҳам бундай саволни жавобини билишмаса керак.
Жаҳонгир Сотволдиев: Бироз ёрдам бераман, бундай кўзни сиз кўп эшитгансиз. Яни қиш пайтида бирор баъзимга борганингизда эшикдан киришингиз билан ресторан ходими сизга мурожаат қилганда айнан мана шу сўзни ишлатади.
Шоҳруз Норхонов: Менимча гардероб бўлса керак.
Жаҳонгир Сотволдиев: Жавобингиз тўғри.
Жаҳонгир Сотволдиев: Биринчи шарт ўз якунига етди. Демак, биринчи шарт бўйича Суҳроб Бердиев 4 та саволга тўғри жавоб бердилар, Шоҳруз Норхонов эса иккита саволимизга аниқ жавоб берди. Биринчи шарт ғолиби Суҳроб Бердиев.
Мумтозбегим: Демак, иккинчи шартни бошлашдан аввал яна бир бор мен сизларни ушбу шарт қоидаси билан таништириб ўтаман. Биз сизларга бирин-кетин саволлар йўллаймиз, сизлар эса саволларга ўйламасдан туриб жавоб беришинглар керак. Ким биринчи тўғри жавоб берса ўша иштирокчи 1 баллни қўлга киритади. Олдиндан эслатиб ўтамиз, саволларимизнинг айримлари мантиқий.
Жаҳонгир Сотволдиев: 11 метрлик жарима тўпи?
Шоҳруз Норхонов: Пенальти
Суҳроб Бердиев: Пенальти
Жаҳонгир Сотволдиев: Шоҳруз Норхонов биринчи бўлиб тўғри жавоб берди.
Мумтозбегим: Хоккейчилар нимани дарвозага йўллайди?
Суҳроб Бердиев: Шайба
Шоҳруз Норхонов: Хоккейчилар клюшкаси ҳақида гап кетяпти деб ўйлабман.
Мумтозбегим: Суҳроб Бердиев тўғри жавоб берди.
Жаҳонгир Сотволдиев: Ўйиндан ташқари ҳолат?
Шоҳруз Норхонов: Офсайд
Суҳроб Бердиев: Офсайд
Жаҳонгир Сотволдиев: Шоҳруз Норхонов биринчи бўлиб тўғри жавоб берди.
Мумтозбегим: Бу йилги олимпиадада олтин медал олган спортчиларни айтинг.
Шоҳруз Норхонов: Ҳасанбой Дўстматов, Фазлиддин Ғойибназаров,
Суҳроб Бердиев: Руслан Нуриддинов, Шаҳобиддин Зоиров
Мумтозбегим: Биринчи бўлиб Шоҳруз Норхонов тўғри жавоб берди.
Жаҳонгир Сотволдиев: Қанот ҳаками?
Суҳроб Бердиев: Лайнсмен
Шоҳруз Норхонов: Бакавой
Жаҳонгир Сотволдиев: Мен сизлардан инглизча вариантини сўрагандим, Суҳроб Бердиев айнан тўғри жавоб берди.
Мумтозбегим: Каптива қаерда ишлаб чиқарилади?
Суҳроб Бердиев: Жанубий Кореяда
Шоҳруз Норхонов: Андижонда
Мумтозбегим: Иккингизни жавобингиз ҳам нотўғри. Ушбу саволимиз мантиқий эди. Тўғри жавоб автомобиллар ишлаб чиқариш заводида.
Жаҳонгир Сотволдиев: Футболда бир шаҳарнинг икки жамоаси тўқнашуви?
Шоҳруз Норхонов: Дерби
Суҳроб Бердиев: Милан. Вооооой адашиб кетдим. Дерби.
Жаҳонгир Сотволдиев: Шоҳруз Норхонов тезлик билан тўғри жавоб берди.
Мумтозбегим: Кузда барг нимага тўкилади?
Шоҳруз Норхонов: Ерга
Суҳроб Бердиев: Зудлик билан ер демоқчи эдим. Сизлар мени чалғитдинглар.
Мумтозбегим: Шоҳруз Норхонов тўғри жавоб берди.
Жаҳонгир Сотволдиев: “Манчестер Юнайтед” лақаби?
Суҳроб Бердиев: “Қизил иблислар”
Шоҳруз Норхонов: Суҳроб ака мендан кўра тез жавоб бердилар.
Жаҳонгир Сотволдиев: Суҳроб Бердиев тўғри жавоб берди
Мумтозбегим: Майкл Жордан қандай спорт тури билан шуғулланади?
Суҳроб Бердиев: Баскетбол
Шоҳруз Норхонов: Тез жавоб беришга улгурмаяпман-ку! (кулиб)
Мумтозбегим: Суҳроб Бердиев тўғри жавоб берди.
Жаҳонгир Сотволдиев: Тезкор савол-жавоб шартида Шоҳруз Норхонов 5 та саволга ўйламасдан туриб биринчи бўлим тўғри жавоб берган бўлса, қолган 4 та саволга Суҳроб Бердиев жавоб берди. Битта мантиқий саволга эга икки футболчи ҳам жавоб бера олмади. Иккинчи шартимизда Шоҳруз Норхонов ғалаба қозонди. Энди навбат учинчи шартга. Ушбу шартимизда ким ғалаба қозонса ўша иштирокчи лойиҳамиз ғолиби ҳисобланади. Демак, учинчи шарт билан таништириб ўтаман. Саволни ўртага ташлайман. Ушбу шартда биринчи босқичга ўхшаб бироз ўйланиб жавоб берасизлар. Агар нотўғри жавоб берсанглар ёки бўлмасам жавоб беришда кеч қолсанглар бир бўлак лимон билан сийланасизлар. Шартимиз тушунарли бўлса саволларни йўллашни бошлаймиз. Эслатиб ўтамиз, мантиқий саволларга чалғиб қолманглар.
Жаҳонгир Сотволдиев: Одам алдаётганда қайси томонга кўпроқ қарайди?
Суҳроб Бердиев: Чап томонга бўлса керак.
Шоҳруз Норхонов: Бу мантиқий саволми? Агар нотўғри жавоб берган бўлсангиз лимонни сиз ейсиз Суҳроб ака.
Жаҳонгир Сотволдиев: Суҳроб Бердиев саволимизга тўғри жавоб бердилар. Лимонни эса сиз ейсиз Шоҳруз.
Мумтозбегим: Энг меҳнаткаш хашорат
Суҳроб Бердиев: Чумоли
Шоҳруз Норхонов: Чумоли. Яна тез жавоб бера олмадимми. Яна лимон ейман эканда.
Мумтозбегим: Суҳроб Бердиев тез ва аниқ жавоб бердилар.
Жаҳонгир Сотволдиев: Овқат қилаётганда нима есдан чиқади?
Суҳроб Бердиев: Туз солишни эсидан чиқаради.
Шоҳруз Норхонов: Қорин очлиги
Жаҳонгир Сотволдиев: Шоҳруз Норхонов иккинчи бўлиб жавоб берган бўлсада тўғри жавобни айтди. Суҳроб ака энди лимон ейиш сизни навбатингиз.
Мумтозбегим: "Пўлат қуш"?
Суҳроб Бердиев: Самолёт
Шоҳруз Норхонов: Осмонда учиб юрадиган қуш ҳақида савол бўлса керак, деб ўйлабман. Лимон ейман эканда (кулиб)
Мумтозбегим: Суҳроб Бердиев тўғри жавоб бердилар
Жаҳонгир Сотволдиев: Инсон ишда кўп куладими ёки уйдами?
Шоҳруз Норхонов: Ишда
Суҳроб Бердиев: Уйда
Жаҳонгир Сотволдиев: Шоҳруз тўғри жавоб бердингиз.
Мумтозбегим: Инфекцион касалликлардан энг зўр ҳимояловчи мева
Суҳроб Бердиев: Лимон
Шоҳруз Норхонов: Лимон еяпмиз, ўзимча беҳи демоқчи эдим.
Мумтозбегим: Суҳроб Бердиев тўғри жавоб берди.
Жаҳонгир Сотволдиев: Хўжа Насридиннинг халқона исми?
Шоҳруз Норхонов: Афанди
Суҳроб Бердиев: Саловни жавобини ўйлагунимча Шоҳруз тўғри жавобни айтиб қўйди (кулиб). Яна лимон истеъмол қилар эканманда.
Жаҳонгир Сотволдиев: Шоҳруз тўғри жавоб бердингиз.
Мумтозбегим: Қайси совун гигиена талабларига жавоб беради?
Суҳроб Бердиев: Кирсовун
Шоҳруз Норхонов: Буни билардим, Суҳроб ака мендан олдин жавоб бериб қўйдилар.
Мумтозбегим: Суҳроб Бердиев тез ва аниқ жавоб берди
Жаҳонгир Сотволдиев: Энг йирик қуш?
Суҳроб Бердиев: Туяқуш.
Шоҳруз Норхонов: Туяқушми?
Жаҳонгир Сотволдиев: Суҳроб Бердиев тез ва аниқ жавоб берди
Мумтозбегим: Банан дарахти мевами ўтми?
Шоҳруз Норхонов: Мева
Суҳроб Бердиев: Менга ўт варианти қоптида.
Мумтозбегим: Шоҳруз Норхонов хафа бўлмайсиз, жавобингиз нотўғри. Тўғри жавоб эса ўт. Чунки банан дарахти ўтсимонлар оиласига киради.
Шоҳруз Норхонов: Нима учун? Ахир, банан мева эмасми?
Мумтозбегим: Тўғри, банан мева. Лекин саволда банан дарахти ҳақида гап кетмоқда.
Жаҳонгир Сотволдиев: Учинчи шарт бўйича Суҳроб Бердиев 7 та саволга тўғри жавоб берди. Шоҳруз Норхонов эса шулардан 3 тасига аниқ жавоб бера олди. шундай қилиб учинчи шарт ғолиби Сухроб Бердиев бўлди. Умумий шартлар бўйича Суҳроб Бердиев ғалаба қозонди. Шоҳруз сиз бундан ҳеч ҳам хафа бўлманг. Финалда иштирок этишнинг ўзи бир ютуқ. Насиб қилса кейинги йилда лойиҳамизда яна иштирок этасиз деган умиддамиз.
Мумтозбегим ва Жаҳонгир Сотволдиев
Комментарии