RU

Последние новости

00:03Гвардиола Ҳусановнинг ўйини ҳақида фикр билдирди  17 23:45АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" 3:0  1 23:33Маттиас Яйссле: "Насаф"нинг кучли томонларини яхши биламиз, аммо ғалаба учун ўз устунлигимизга эътибор қаратамиз"  3 23:01"Барселона" — "Валенсия". Таркиблар маълум  13 22:50"Милан" — "Болонья". Таркиблар маълум  1 22:42Лига 1. ПСЖ "Ланс"ни қийинчиликсиз таслим этди  1 22:25АПЛ. Ҳусанов тўлиқ ўйнаган Манчестер дербисида "Сити" "Юнайтед"ни йирик ҳисобда енгди  88 22:13ОПЛ. "Нефтчи" ва "Сабаҳ" ўзаро дуранг ўйнади, Раҳмоналиев иккинчи тайм бошида майдонга тушди  0 21:21Рўзиқул Бердиев: "Олдин ҳам "Ал Аҳли" сингари катта салоҳиятга эга жамоаларга қарши ўйнаганмиз"  14 21:10Илёс Зейтуллаев: "Янги стадионда тўп тепиш ўзгача ҳиссиётларни берди"  1 20:46Ҳаким Фузайлов: "Яна эски касалимиз қўзғади"  6 20:02АПЛ. "Ливерпуль" 90+5 дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Бёрнли"ни мағлуб этди  16 20:00Про Лига. "Арал" "Олимпик"га имконият қолдирмади  1 19:55Абдухолиқовнинг пеналтидан киритган голи "Бунёдкор"га ғалаба тақдим этди  8 19:28А Серия. "Рома" Римда "Торино"га мағлуб бўлди  9

"Boxing Day" арафасидамиз: Бизни кутиб турган қизиқарли ўйинлар Новости

"Boxing Day" арафасидамиз: Бизни кутиб турган қизиқарли ўйинлар

Мана АПЛдаги энг қизғин палла - "Boxing Day"га ҳам етиб келдик. Ушбу санани нафақат Англия футболи мухлислари, балки футболчиларнинг ўзлари ҳам интизорлик билан кутадилар.

Барчага маълумки, 25 - декабрда рождество байрами нишонланади. Унинг эртасига эса, яъни 26 - декабрь куни Британияда "Совғалар куни" (Boxing Day) нишонланади.

Бу нарса 1957 йилдан бошлаб Англия футболига ҳам кириб келган. Айнан ўша йилдан бошлаб, 26 - декабрь куни Чемпионат ўйинлари бир кунда ўтказилади. Янада аниқроқ айтадиган бўлсак, бир ҳафтада АПЛда 3 та тур ўйини бўлиб ўтади. Ажойиб-а?

Аниқроқ айтадиган бўлсак, "Boxing Day" фақатгина бир кун, яъни бугун ҳисобланади. Рождество байрамининг эртасига эрталаб маҳаллий аҳоли бир-бирларига совғалар улашадилар. Тушликдан сўнг эса барча стадионга йўл олади. Бу санада давлат транспортлари деярли ишламайди. Шуни ҳам ҳисобга олган ҳолда, Премьер-Лига ўйинлари бир шаҳар жамоалари ўртасида ёки бир-бирига яқин бўлган жамоалар ўртасида бўлиб ўтади.

Ушбу давр ичида кўп нарса маълум бўлади. Жамоаларнинг жисмоний тайёргарлиги, руҳий тайёргарлигига албатта кўп нарса боғлиқ.

Демак, "Boxing Day"да бўлиб ўтадиган ўйинлар билан танишинг:






Етакчи жамоалар яқин орадаги учта турда қайси жамоаларга қарши тўқнаш келадилар?

Лестер: Сенсация кўрамизми?


Раньери шогирдларини олдинда қийин ўйинлар кутиб турибди. Агар улар ушбу ўйинларда ўзларига керакли очколарни йиғиб ололсалар мавсум якунида турнир жадвалида сенсация кўришимиз мумкин:

26.12, 20:00 "Ливерпуль" - "Лестер"

30.12, 00:45 "Лестер" - "Манчестер Сити"

02.01, 20:00 "Лестер" - "Борнмут"




"Арсенал": Биринчи ўринга чиқиб олиш учун қулай фурсат



Чемпионлик учун курашаётган "канонирлар" учун ҳам бир ҳафта ичида йиғиб олинадиган 9 очко жуда катта фойда келтириши мумкин:


27.12, 00:45 "Саутгемптон" - "Арсенал"

28.12, 22:30 "Арсенал" - "Борнмут"

02.01, 22:30 "Арсенал" - "Ньюкасл"



"Манчестер Юнайтед": ван Гал қолармикин?



Луи ван Гал учун қийин давр. Унинг сўнгги матбуот анжуманини ташлаб чиқиб кетганидан барчанинг хабари бор. Аввалроқ эса, агар у "Сток" ёки "Челси"га ютқазиб қўядиган бўлса истеъфога чиқарилиши мумкинлиги ҳақида хабар қилинганди:


26.12, 17:45 "Сток Сити" - МЮ

28.12, 22:30 МЮ - "Челси"

02.01, 20:00 МЮ - "Суонси"



"Манчестер Сити": Чемпионлик учун кураш давом этади



Бешта ўйиндаги учта мағлубият дунёнинг энг зўр чемпионатида чемпион бўлиш истагида бўлган жамоага ярашмайди. "Шаҳарликлар" бу орада турнир карвонбошчиси "Лестер"дан очко олиш имкониятига эгалар:


26.12, 20:00 "Манчестер Сити" - "Сандерленд"

30.12, 00:45 "Лестер" - "Манчестер Сити"

02.01, 22:30 "Уотфорд" - "Манчестер Сити"



"Челси": Хиддинкнинг қайтиши омад келтирадими?


Маълумки жамоа ушбу мавсумни кўнгилдагидек ўтказа олмаяпти. Моуриньо истеъфга чиқарилди. Унинг ўрнига жамоага Гус Хиддинк олиб келинди. Кўрамиз, голландиялик мураббий "аристократлар"ни жарликдан олиб чиқиб кета олармикин? Бунинг учун қуйидаги учта ўйинда камида 7 очко олиш талаб этилади:

26.12, 20:00 "Челси" - "Уотфорд"

28.12, 22:30 МЮ - "Челси"

03.01, 18:30 "Кристал Пэлас" - "Челси"


"Ливерпуль": Клоппга кўп нарса боғлиқ


Юрген Клопп эски "Ливерпул"ни қайтариш учун ҳали кўп иш қилишига тўғри келади. Авваламбор ўз майдонида "Лестер"ни ютиши, сўнгра иккита сафар ўйинидан ижобий натижа билан қайтиш зарур:

26.12, 20:00 "Ливерпуль" - "Лестер"

31.12, 00:45 "Сандерленд" - "Ливерпуль"

02.01, 17:45 "Вест Хэм" - "Ливерпуль"

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика