RU

Последние новости

20:23"Астон Вилла" "Манчестер Сити" футболчисини сотиб олмоқчи  0 20:04"Навбаҳор"ни 9 футболчи тарк этди  4 19:43Шотландия чемпионатида энг катта учрашув ўтказилди  3 19:28АПЛ. "Астон Вилла" ўз майдонида "Ноттингем Форест"ни мағлуб этиб, 2-ўринга чиқиб олди  2 19:02Саматов энди "Андижон"да спорт директор бўлиб ишлайди  1 18:38"Андижон" дарвозабони билан шартномани узайтирди  2 18:19"Манчестер Юнайтед" Мареска номзодини кўрмаяпти  1 18:00Хаби Алонсо: "Винисиусда табассум кўряпман"  0 17:31Суперлига клублари қачон, қаерда йиғин ўтказишади?   10 17:23"Манчестер Юнайтед"нинг декабрь ойидаги энг яхши футболчиси маълум қилинди  0 17:03Сергей Арсланов "Сўғдиёна"да иш бошлади  4 16:39"Атлетико" президенти: "Ишончим комилки, Симеоне билан EЧЛда ғалаба қозонамиз. Нега энди йўқ? Бизда яхши жамоа бор, бироз омад етишмаяпти”  2 16:36Бешариқ туманида футбол фахрийлари ўртасида шоу учрашуви ташкил этилди  0 16:15Кес Смит "Реал"га ўтишга қарор қилди  0 15:47Индонезия терма жамоасига бош мураббий тайинланди  9

БОСНИЯ - ЭРОН 3:1. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ Новости

БОСНИЯ - ЭРОН 3:1. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЖЧ-2014 доирасидаги Босния ва Герцеговина - Эрон учрашувининг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боринг.
ЖЧ-2014. “F” гуруҳи. 3-тур

БОСНИЯ – ЭРОН 3:1

Бош ҳакам
: Карлос Карбальо (Испания)

Голлар
: Эден Жеко (23), Пьянич (59), Ризо (83), Врсаевич (84).

Босния ва Герцеговина
: Бегович, Всаевич, Шунич, Колошинац, Спахич, Бешич, Сусич (Салихович, 80), Пьянич, Хадзич (Враньич, 63), Ибишевич, Жеко (Виска, 86).

Эрон
: А.Хагиги, Хожсафи (Алиризо, 63), Ҳуссайни, Содиғи, Некунам, Теймурян, Мунтазори, Пўлади, Шожаи (Ҳайдари, 46), Дежага (Карим, 68), Гучаннажод

Огоҳлантириш
:
Бесич (78), Карим (87).

                             МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                       
ЯНГИЛАШ



УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! Босния ва Герцеговина ҳамда Эрон учун мундиал тугади. Улар энди ўз уйларига равона бўлишади.

90` Учрашувнинг иккинчи бўлимига 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.


89` Босния ҳам, Эрон сўнгги дақиқаларда фақат ҳужум ташкил этиш ҳақида бош қотирмоқда.

87`
Карим жарима майдончаси ичида йиқилди ва ҳакамдан пенальти сўради. Лекин ҳакам унинг фикрига ққўшилмади ва футболчига эътирозлари учун огоҳлантириш кўрсатди.

86`  Эден Жеко ўрнига Виска майдонга тушди.

85`
Эрон гол уриши билан Босния ва Герцеговина тезорлик билан жавоб қайтара олди. Сўнгги дақиқаларда очиқ футбол кўрмоқдамиз.

84` ГООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Врсаевич!


83` ГООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Гулханнажод!


82` ХАВФЛИ ВАЗИЯТ!
Эроннинг ҳужуми. Босния ҳимоячилари тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишди. Бурчак тўпи.

80`
Сусич ўрнига Салихович туширилди.

78` Бесич ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

75`
Мундиалларда ўйнаш борасида Эрон боснияликлардан тажрибалироқ. Лекин эронликларнинг футболчилари ва Босния жамоаси футболчилари ўртасида жуда катта фарқ бор.

73`
Эрон тақдирга тан бериб бўлди. Ташаббус тўлиқ боснияликлар қўлида.

71`
Эронда ҳужумни саралаи тарзда якунлай оладиган футболчи етишмаяпти.

68`
Дежага майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Карим майдонга тушди.

66`
Босния анча жонланди. Кетма-кет ҳужумлар. Бурчак тўпи.

64`
Эрон таркибида ўзгариш. Эҳсон Хожи Сафи ўрнига Алиризо Жаҳонбахш тушди.

62`
Босния таркибида ўзгариш. Хажич ўрнига Враньеч туширилди.

61`
Босния киритилган голдан сўнг яна ҳужумга интилмоқда.

59` ГООООООООООООООООООООООООООООЛ!
Пьянич! Эрон футболчиси тўпни йўқотди ва Босния тезкорлик билан ҳужумини ривожлантирди. Пьяния жамоадошидан тўпни қабул қилиб олди ва дарвозага йўл топа олди, 2:0.

55`
  Босния ҳимояда бугун анча ишончли ўйнамоқда.

53`
Эроннинг ҳужумлари давом этмоқда. Зарба кетидан зарбалар... Лекин босниялик ҳимоячилар ҳозирча ишончли ҳаракат қилишмоқда.

Нариги ўйинда голлар-шоуси давом этмоқда. Бизда эса "оғир-ўйин" давом этмоқда.

49`
Эрон ҳужумга ўтмоқда. Лекин осиёликларнинг ҳужумлари рақиб жарима майдончаси олдига бормасдан якунланмай қолмоқда.

Эрон таркибида ўзгариш. Шожаи ўрнига Ҳайдари тушди.

46` Иккинчи бўлим бошланди.

Биринчи бўлим тугади! ТАНАФФУС!


Биринчи бўлимга ҳакам 3 дақиқа вақт қўшиб берди.

45`
Эрон жарима зарбасини амалга оширди. Лекин Бегович иккинчи уринишда тўпни эгаллаб олди ва хавфни бартараф этди.

43`
Всаевич қулай вазиятни кўкка совурмоқда. Тўпни Ибишевичга узатиш мақсадга мувофиқ бўларди. Лекин Всаевич тўпни дарвозага йўллашни танлади ва ноаниқ.

39`
Эрон ҳимоя қўрғони боснияликларнинг ҳужумини бартараф этиб қолди.

38`
Ўйин тизгини европаликлар тарафига ўтди.

36`
Спахичга тиббий ёрдам кўрсатилди.

33`
Осиёликлар ўтказиб юборилган голдан сўнг анча жонланишди. Босния эса кўпроқ вақтни ҳимояда ўтказишга мажбур бўлмоқда.

31`
Эроннинг ҳужуми! ХАВФЛИ! Аммо ўйиндан ташқари ҳолат бор экан бу ерда.

29`
Ўйин темпи бирдан кўтарилиб кетган эди. Ҳозир эса ушбу тезлик бироз пасайди.

27`
Эрон фаоллашди. Уларнинг бошқа чоралари ҳам йўқ. Лекин босниялик ҳимоячи ушбу хавфни бартараф этди.

25` ЭРОН! ШОЖАИ! ТЕЗКОР ЖАВОБ! Ажойиб вазият ва зўр зарба. Лекин тўп дарвоза тусинига тегиб қайтмоқда. УХХХХХ!

23` ГОООООООООООООООООООООООООООЛ! ЭДЕН ЖЕКО! Жеко узоқ маофадан Хагиги қўриқлайдиган дарвозабони чиройли тарзда ишғол этди. ҚОЙИЛ!

22`
Боснияда устунлик бор. Улар кўпроқ тўпни назорат қилиш борасида олдиндалар.

20` Хавфли вазиятлар содир этилмаяпти.

18`
Эроннинг тезкор ҳужумини Босния ҳимоячиси бузиб қўйди.

16`
Содиғи Эроннинг ҳужумини самарали тарзда якунлаши мумкин эди. Лекин унинг бу уриниши наф келтирмади.

Юзларини қаранг бу гўзални, қип-қизил...

Аргентиналик мухлислар Марадона билан суратга тушишмоқда


13`
Пьяничнинг тепган тўпи жонли деворга тегиб қайтди.

12` Босния дарвоза яқинидан жарима тўпи тепади. Хавфли.

Босния - Эрон ўйинига Хоразмдан ҳам меҳмонлар ташриф буюришган кўринади


10`
Жеконинг зарбасини Хагиги ушлаб олди.

9`
Эрон ҳозирча ҳимояланмоқда.

7`
Боснияликлар ўз омадларини рақиб дарвоза олдидан излашмоқда.

6`
Эдин Жеконинг уриниши самарасиз бўлди.

Ийе, у ерда ҳисоб тенглашишга ҳам улгурибдию. Улар дарвозабонларсиз ўйнашмоқда шекилли. Ҳа майли, ўзимизни ўйинимизга қайтамиз.

Нариги ўйин гол бўлганмиш. Аргентина ҳисобда олдинга чиқиб олган.

3`
Эронга ғалаба зарур. Буни уларнинг ҳозирги фаолликлариндан ҳам билиб олса бўлади.

2`
Эроннинг ҳужуми. Дежага жарима майдончаси ичида йиқилди. Лекин бу вазиятда бош ҳакам эътирозга ўрин йўқ деб ҳиоблади. Пенальти йўқ. Ўйин давом этади.

1` УЧРАШУВ БОШЛАНДИ! Ҳа майли, бошладик бўлмасам...

 
Анъанага кўра, ҳар иккала жамоалар давлат мадҳиялари янграб ўтади.

Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

Ассалому алейкум қадрли футбол ишқибозлари! Бугун "F" гуруҳи сўнгги тур ўйинлари бўлиб ўтади. Бу саҳифа орқали  Сиз Бония ва Герцеговина ҳамда Эрон жамоалари ўртасидаги баҳсни матнли онлайн трансляциясини ўқиб боришингиз мумкин. Хизматингизда Тошпўлат аканинг чин дўсти Шаҳбоз Беғамов бўлади.


- Баҳс соат 21:00да бошланади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика