“БЎСМ-2”(Урганч) - “Болалар лигаси” ғолиби
09 сен 2013 08:49
Новости

“БЎСМ-2”(Урганч) - “Болалар лигаси” ғолиби
Диёримизда болалар футболини янада оммавийлаштириш борасида хайрли ишлар амалга оширилмоқда.
Жойларда уюштирилаётган турли мусобақа ва турнирлар ёш “чарм тўп” усталари учун маҳорат ва тажриба мактаби вазифасини ўтаётир.
2000-2001 йилларда туғилган ёш футболчилар ўртасида уюштирилган “Болалар лигаси”сининг жорий йилги Хоразм вилояти биринчилиги поёнига етди. Қизиқарли ва қизғин кечган ушбу мусобақада воҳанинг 11 та жамоаси иштирок қилди.
Биринчилик ўйинларининг охирги тури Янгиариқ туманида ўтказилди. Якуний натижаларга кўра, 10 та учрашувнинг тўққизтасида ғалаба нашидасини сурган ва битта учрашувни дуранг натижа билан тугатган Хоразм вилояти халқ таълими бошқармасига қарашли 2-сон болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг “БЎСМ-2” жамоаси(мураббийи Анвар Алимов) “Болалар лигаси”нинг жорий йилги ғолиблигини қўлга киритди. Биринчи ўринга асосий даъвогарлардан саналган Урганч олимпия заҳиралари коллежининг “УОЗК” жамоаси пешқадамдан бор-йўғи икки очко ортда қолди ва иккинчи ўринни эгаллади. Урганч шаҳрининг бошқа бир жамоаси - “Турон” эса шоҳсупанинг учинчи поғонасини банд этди.
Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ.

Комментарии