RU

Последние новости

11:55Манба: CAFA турнирида қатнашган футболчи "Нефтчи"га ўтмоқда  7 11:33Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи  25 10:15"Бунёдкор" икки нафар футболчи билан келишувга эришди  4 09:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  6 09:22Анчелотти Винисиусни огоҳлантирди  1 08:55Рамос ўз хизматларини Европанинг ТОП клубига таклиф қилган  6 08:28"Нефтчи" 20 ёшли футболчи билан шартнома имзолади  2 08:03Азизбек Пирмуҳаммедов якунланган мавсумда Суперлигада ушбу натижага эришган ягона футболчи  0 07:31"Навбаҳор" тўпурари фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттириши мумкин  2 02:20Суперлига-2025. Мавсумнинг эсда қоларли лаҳзалари  1 01:56"Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирини сотиб олмоқчи  3 01:24Асосий таркибдан жой ваъда қилинган "Сити" футболчиси жамоани тарк этмоқчи  1 00:51МЮ "Атлетико" футболчисини 30 млн. еврога сотиб олиши мумкин  1 23:45Яхшибоев ва Болтабоев "Андижон"га ўтди  23 23:27"Йилнинг энг яхши ёш футболчиси" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  2

Бош ҳакамни аёвсиз танқид қилган "Локомотив" клуби матбуот хизмати жаримага тортиладиган бўлди Новости

Бош ҳакамни аёвсиз танқид қилган "Локомотив" клуби матбуот хизмати жаримага тортиладиган бўлди

Суперлига 24-туридан ўрин олган "Динамо" 1:2 "Локомотив" учрашуви меҳмон жамоанинг мессенжери орқали матнли трансляция қилиб борилди.

Матнли трансляция давомида учрашув расмийларига нисбатан очиқдан-очиқ ноҳақ фикрлар билдирилди. "Суперлига ва Пролига регламенти"да ҳакамликка нисбатан эътироз билдириш тартиби учун алоҳида боб ажратилган бўлиб, унда бу иш қандай амалга оширилиши батафсил тушунтирилган. Шунга қарамай, "Локомотив" клуби ҳакамлик юзасидан ҳеч қандай расмий шикоят киритмаган. Бундан кўринадики, клуб матбуот хизмати ҳамда клуб раҳбариятининг ўйин юзасидан позицияси бир-биридан фарқ қилади.  

Суперлига беллашуви жонли телетрансляция қилинади ва уни такрорий лавҳалар ёрдамида кузатиш имконияти мавжуд. Шунингдек, мазкур мусобақанинг ҳар бир учрашувида VAR тизимидан фойдаланиб келинмоқда. "Динамо" – "Локомотив" учрашувида VAR узилишларсиз фаолият олиб борган бўлиб, ундаги барча деталлар назорат остида бўлган. 

"Лига томонидан ўтказиладиган тадбирлар ва мусобақаларда ишловчи ОАВ вакиллари учун медиа йўриқнома"нинг 2.2-бандида клуб матбуот котиби расмий саҳифаларда эълон қилинган материаллар учун жавобгар эканлиги белгиланган. Лига Локомотив матбуот хизматининг хатти-ҳаракатлари юқорида кўрсатилган ҳар икки регламентга зид эканлигидан келиб чиқиб, клубга нисбатан жарима интизом чораси кўрилишини маълум қилади. Келгусида бу каби ҳолат такрорланса, матбуот котибига берилган Лига лицензияси қайтариб олинади ҳамда жамоа учун бошқа котибни Лига рўйхатидан ўтказиш талаб этилади.

"Локомотив"нинг голи қоида бузилган ҳолда урилган — ЎзФҲМ

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика