"Боруссия" ўз юлдузи билан шартномани узайтирди
14 июл 2017 18:45
Новости
"Боруссия" ўз юлдузи билан шартномани узайтирди
Дортмунднинг "Боруссия" клуби ярим ҳимоячиси Шинжи Кагава клуб билан шартномани узайтирди.
Япониялик футболчи шартномани 2020 йилгача узайтирди. Кагаванинг "Боруссия" билан аввалги келишуви 2018 йилнинг ёзида якунига етиши керак эди.
Сўнгги мавсум 28 ёшли футболчи Бундеслиганинг 21 та учрашувида майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 6 та голли пас берди.
Комментарии