"Боруссия" келаси ёзда Беллингемни сотмайди
09 сен 2021 16:28
Новости
"Боруссия" келаси ёзда Беллингемни сотмайди
Дортмунднинг "Боруссия" клуби ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем келаси ёзда ҳозирги жамоасидан кетмайди.
Дортмундликлар ўйинчини камида 2023 йилнинг ёзигача клубда сақлаб қолишади.
Олдинроқ хабар берилганидек, Беллингемга "Челси", "Манчестер Сити", "Манчестер Юнайтед" "Ливерпуль" клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо Дортмунд клуби ўйинчи борасидаги барча таклифларни рад этди. Клуб шунингдек англиялик билан шартномани узайтиришга умид қилмоқда. Амалдаги битим 2025 йилга қадар мўлжалланган.
Эслатиб ўтамиз, Беллингем "Боруссия"га 2020 йилда "Бирмингем"дан 23 миллион евро эвазига ўтган эди. У жорий мавсум Бундеслига доирасидаги 3та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 2та ассист қайд этди.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии