“Боруссия” Д сардори 6 ҳафтага сафдан чиқди
11 сен 2017 01:21
Новости
“Боруссия” Д сардори 6 ҳафтага сафдан чиқди
Дортмунднинг “Боруссия” клуби ҳимоячиси Марсель Шмельцер Бундеслиганинг 3-турида “Фрайбург”га (0:0) қарши баҳсда жиддий жароҳат олди.
29 ёшли футболчи оёғи тўпиғи бўғимидан шикастланди. Шмельцернинг сафга қайтиши 6 ҳафтагача чўзилади.
Эслатиб ўтиш жоизки, ёзда у айнан жароҳати боис бир ой вақт мобайнида жамоасига ёрдам бера олмаганди.
Комментарии