"Боруссия Д" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисига кўз тикди
17 янв 2023 10:45
Новости
"Боруссия Д" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисига кўз тикди
"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Энтони Эланга Дортмунднинг "Боруссия"сига ўтиши мумкин, деб хабар берди "TalkSport". Қолаверса, 20 ёшли вингерга "Борнмут" ёки "Эвертон"дан кўра немис клуби кўпроқ ёқади. Негаки, "Боруссия" мунтазам равишда Чемпионлар Лигасида, жумладан, ушбу турнирнинг плей-офф босқичида ўйнайди.
Эланга ўтган мавсум 21 та ўйинда майдонда 1200 дақиқадан кўпроқ вақт ўтказиб, 2 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Швециялик футболчи жорий мавсум 13 та ўйинда 1 та ассист қайд этди. Эланга "Манчестер Юнайтед" тузилмасидаги яна бир ёш иқтидор эгаси Алехандро Гарначога рақобатни бой берди.
Шу билан бирга, "қизил иблислар" ҳамон 20 ёшли футболчига умид билдирмоқда. "Манчестер Юнайтед" Эланганинг "Боруссия"га ўтишига фақат ўз ҳужум чизиғи етарли даражада кучли деб ҳисоблаган тақдирдагина розилик беради.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Комментарии