"Боруссия" Беллингемнинг маошини 2,5 бараварга оширмоқчи
28 мар 2023 20:12
Новости
"Боруссия" Беллингемнинг маошини 2,5 бараварга оширмоқчи
Дортмунднинг "Боруссия" клуби Жуд Беллингемни қўйиб юбормоқчи эмас.
Маълумотларга кўра, немис жамаоси футболчини камида яна бир мавсум жамоада олиб қолмоқчи. Бунинг учун футболчининг маошини 2,5 бараварга ошириш - 15 млн. еврога етказиш керак бўлади. "Боруссия" спорт директори Себастьян Кель Жуд ва унинг отасига муносиб таклиф юбормоқчи.
Катта эҳтимол билан Беллингем ёзда жамоани тарк этади. Унинг кейинг жамоаси "Реал" бўлиши кутиляпти.
Ярим ҳимоячининг "Қироллик клуби"га ўтиши Тони Кроос ёки Лука Модричнинг жамоада қолиш-қолмаслигига боғлиқ. Агар иккала футболчи ҳам "Реал" билан шартномани узайтирса, "Боруссия"да Беллингемни сақлаб қолиш учун имкониятлар кўпаяди.
"Реал"дан ташқари Жудга "Ливерпуль" ва "Манчестер Сити" қизиқиш билдирмоқда.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Комментарии