RU

Последние новости

22:09ЕЧЛ саралаши. "Петрокуб" – "Ордабаси" (онлайн ҳисоб)  5 21:44Обамеянг "Марсел"дан кетишини эълон қилди. Ҳужумчи Саудия Арабистонига йўл олади  0 21:21Ламин Ямаль янги мавсумни янги рақамда бошлайди  3 20:54Марко Ройснинг кейинги манзили аниқ бўлди  0 20:30Расман: Тиаго Алькантара "Барселона" мураббийлар штабига қўшилди  0 19:55"Динамо" назорат баҳсида Қирғиз Республикаси клубини йирик ҳисобда мағлуб этди  3 19:39Евро-2024да порлаган ҳужумчи "Лион"да тиббий текширувдан ўтмоқда  0 19:17Хави: "Педри билан бўлган хатони Ямаль билан такрорламаслик керак"  2 18:40Мбаппе эффекти! "Реал" яна дунёнинг энг қиммат футбол бренди  4 18:05"Реал"дан навбатдаги юриш. Жамоа етакчиси шартномани узайтирди  3 17:39"Нефтчи" тез орада навбатдаги трансферни эълон қилади  7 17:19Мбаппе "Реал"даги дебют ўйинидаёқ соврин ютиши мумкин  1 16:46Расман: Қувондиқ Рўзиев - "Нефтчи" футболчиси!  4 16:36Питер Одемвингие 2019 йил "Бунёдкор"га ўтиши мумкин эди  4 16:25Here we go! Мейсон Гринвуд - "Марсель" футболчиси!  4

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" сафарда уч очко йўқотди Новости

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" сафарда уч очко йўқотди

"Борнмут" - "Манчестер Юнайтед" ўйинига оид воқеа ва тафсилотларни ушбу саҳифа орқали кузатиб боринг!

Борнмут

Джошуа Кинг - 45'

Премьер-лига . Тур 11

02/11/2019, 16:30

0
:
1
Завершен

Манчестер Юнайтед

Стадион: Vitality Stadium, 10669 зрителей

Главный судья: Chris Kavanagh

45'
90'
35'  Джефферсон Лерма
45'  Джошуа Кинг
45'  Адам Смит
55'  Стив Кук
62'  Райан Фрэйзер
86'  Харри Уилсон (Льюис Кук)
90'  Каллум Уилсон
35'  Фред
64'  Виктор Линделеф
67'  Эшли Янг
68'  Андреас Перейра (Джесси Лингард)
80'  Дэниел Джеймс (Мэйсон Гринвуд)
81'  Аарон Уан-Биссака (Брэндон Уильямс)

Англия чемпионати

11-тур

БОРНМУТ – МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД 1:0 (1:0, 0:0)

2 ноябрь, 17.30, «Дин Корт»

Гол: Кинг 45, — 1:0.

Борнмут – Рэмсдейл, Аке, Смит, Рико, Кук, Уилсон, Биллинг, Лерма, Фрэйзер, Уилсон (Л.Кук, 86), Кинг.

Захира – Боруц, Францис, Мефам, Келли, Л.Кук, Данжума, Соланке.

Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Ван-Биссака (Уильямс, 81), Линделёф, Магуайр, Янг, Мактоминей, Фред, Андреас (Лингард, 68), Жеймс (Гринвуд, 80), Рэшфорд, Марсьяль.

Захира – С.Ромеро, Маркос Рохо, Уильямс, Мата, Лингард, Гарнер, Гринвуд.

Огоҳлантиришлар: Лерма (35), Фред (35), С.Кук (55), Фрейзер (62), Линделёф (64), Янг (66), К.Уилсон (90).

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ


Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

87. "Манчестер Юнайтед" иккита жуда хавфли вазият яратди. Мезбонлар дарвозабони ишончли ўйнамоқда.

86. Ўзгариш. Харри Уилсон ўрнига Луис Кук тушди.

80. Ўзгаришлар. Жэймс ўрнига Гринвуд, Ван-Биссака ўрнига Уильямс туширилди. 

75. ЗАРБААА! Харри Уилсоннинг пастки бурчакка берган аниқ зарбасини Де Хеа қайтариб қолди. Ажойиб сейв билан испаниялик дарвозабонни табриклаймиз!

68. Ўзгариш. Перрейра ўрнини Лингард тўлдирди. 

68. Харри Уилсоннинг жарима зарбаси ноаниқ чиқди. 

66. Эшли Янг сариқ карточка олди. Хавфли стандарт вазият.

64. Линделёф ҳам огоҳлантирилди.

62. Фрейзерга ҳам сариқ карточка кўрсатилди. 

55. Стив Кук огоҳлантирилди. Жабрдийда Маркус Рэшфорд.

54. "Борнмут" футболчилари иккинчи бўлимда устунлик қилишмоқда.

46. Иккинчи бўлим бошланди!


ТАНАФФУС!

Биринчи бўлимга бир дақиқа қўшиб берилди!

45. Жошуа Кинг! ГООООООООООЛ! Голни ўзи юзага келтира олди ва жуда чиройли услубда тўпни дарвозага жойлаб қўйди. Бу голни кўриш керак! Ҳисоб 1:0. 

44. Биринчи бўлимга хулоса қиладиган бўлсак, МЮ дастлабки дақиқаларда анча фаол ўйнади, "Борнмут" кейинчалик вазиятни тенглаштирди ва охирги дақиқалар анча сокин ўтди.

38. Андреас Перрейра қўполлик ишлатди. Мезбонларда стандарт вазият вужудга келмоқда. Омадсиз якун.

35. Тортишувлардан кейин Фред ва Лермага сариқ карточка кўрсатилди. 

33. Марьсял жарима майдончасига ёриб кирди ва Лерма уни туртиб юборди. Пенальти йўқ. Аммо, катта жанжал келиб чиқди. Футболчиларнинг ҳаммаси бир жойда тўпланиб олишди. 

30. Ўйин темпи сокинлашди. Тўп назоратида деярли тенглик (49%-51%).

 

26. Фрейзер зарба берди, кучсиз. 

23. Манкунианликларнинг навбатдаги ҳужуми ҳам муваффақиятли чиқмади. Ҳужум тўхтаб қолди. Мезбонлар бўш зоналарни ёпишга улгуришди ва тўпни олиб қўйишди. 

21. Жэймс жуда кучли зарба йўллади! Бироз ноаниқ, лекин хавфли зарба бўлди!

18. Фреднинг хавфли чиқиши мумкин бўлган зарбаси ҳимоячига тегди ва майдон ташқарисига чиқиб кетди. Биринчи бурчак зарбаси. 

16. Де Хеа ишончли ўйнади, қайтган тўпга зарба бермоқчи бўлган Райан Фрейзер бирданига йиқилиб тушди.

14. Фред мезбонлар ҳужумга ўтиб кетмасликлари мақсадида қўполлик эвазига Уилсонни тўхтатиб қолди. 

13. Фрейзер сирпаниб йиқилиб тушди ва майдон ташқарисига жуда ноқулай ҳолда сирпаниб чиқиб кетди. 

11. "Борнмут" аъзолари ҳимоя чизиғида тўпни назорат қилган ҳолда, МЮнинг илк 10 дақиқаликдаги шижоатини синдиришга ҳаракат қилмоқда. 

9. Ёмғир жуда кучли ёғмоқда. Бугунги ўйинда футболчилар 100 фоиз имкониятларини намойиш эта олиши қийин масала.

8. Жэймснинг ўнг қанотдан узатмасини Фред голга айлантира олмади. Тўп унинг оёғига тушгани йўқ. 

7. Андреас Перрейра зарба йўллади. Тўп дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди.

6. Марьсял томонидан узоқ масофадан зарба йўллади. Кучсиз. Ёмғир ёғмоқда унинг қарорини тушуниш мумкин. Майдоннинг ҳолати мукаммал даражада эмас.

3. Илк хавфли вазиятни МЮ уюуштирди. Ўнг қанотдан Жэймс ҳужумга ўтди ва рақиб жарима майдончаси марказига узатма берди. Ушбу ҳолатда Андреас зарба беришга бироз кеч қолди ва тўп ундан ўтиб кетди.

1. Крис Кавенаг учрашувни бошлаб берувчи ҳуштагини чалди. Бошладик!


Ассалому алайкум қадрли футбол ишқибозлари! АПЛ 11-туридан жой олган "Борнмут" ва "Манчестер Юнайтед" ўртасидаги учрашувни кузатиб боришга таклиф қиламиз. 

Айни пайтда иккала жамоанинг ҳисобида ҳам 10 турдан кейин 13 очко мавжуд. Тўплар нисбатига кўра, МЮ еттинчи, "олчалар" эса 9 поғонада бормоқда. 



Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика