RU

Последние новости

18:40Роналду, Салаҳ, ван Дейк, Трент, Сон, де Брюйне, Неймар... Шартномаси ёзда тугайдиган ва ҳозирнинг ўзида бошқа клублар билан музокарага киришиши мумкин бўлган юлдузлар рўйхати  0 18:14"Ҳавадар" - "Персеполис". Остон Ўрунов асосий таркибда  1 17:33Эшитдик-да! "Насаф" "Спартак" билан ўртоқлик ўйини ўтказади  9 17:14Моуринью "Сити"даги инқироз ҳақида: "Фақат Пеп билим билан гапира олади, қолганлари оддий ва юзаки"  3 16:22Роналду, Мбаппе, Клопп, "Барселона"... 2024 йилнинг энг омадсизлари  6 15:29Холанд, Кейн, Роналдуларни ортда қолдирган Гйокереш 2024 йилнинг энг яхши тўпурари  1 14:51МЮ афсонаси: "Англиядаги энг ёмон жамоа"  4 14:10Дани Ольмо "Барселона"да қоладими ёки кетади? Футболчининг агенти жавоб берди  9 13:292025 йилда бизни кутаётган мусобақалар  6 12:54"Барселона" Ольмо борасида "еб қўйдими"?!  12 12:10"Интер"да машғулот ўтказган ва "Реал Мадрид"га ўтишни истамаган Марат Бикмаев 39 ёшга тўлди (мутолаа учун)  26 11:55Ҳусанов, Ҳакими, Гринвуд... Лига 1да мавсумнинг биринчи қисми рамзий терма жамоаси  5 10:40Олимпиада иштирокчиси ОКМКга қайтди  0 09:45«Ливерпул»нинг Трент Александер-Арнольд бўйича қарори маълум  8 08:55«Арсенал» Бундеслига юлдузи учун курашда «Челси» ва «Ливерпул»ни ортда қолдирмоқда  3

Борис Белошапка: "Андижон" шаҳри анча чирой очибди" Новости

Борис Белошапка: "Андижон" шаҳри анча чирой очибди"

Украиналик Борис Белошапка жамоамизда дарвозабонлар мураббийи бўлиб иш бошлаганини хабар қилгандик.
Бундан 11 йил аввал Белошапка “Андижон”да фаолият олиб борганини ишқибозлар яхши эслашса керак. 2003 йилги мавсумда у “Андижон” дарвозасини қўриқлаганди. Белошапка юртимизда сўнгги бор 2004 йили “Қизилқум”да ўйнаган. Орадан йиллар ўтиб Белошапка ҳам Ўзбекистонга қайтди. Аммо бу сафар у мураббий сифатида қайтди. Клуб қароргоҳига келганидан сўнг клуб сайти ҳамда газета учун Белошапкадан қисқача интервью олдик.

-Борис Иванович, йиллар ўтиб тақдир сизни яна Андижонга қайтарди. Таассуротлар қандай?
 - Қаерга келиб қолганимни бошида билмай қолдим. Андижон шаҳри бутунлай ўзгариб кетибди. Янги қўрилган биноларни кўрдим, кўчалар ўзгарган. Умаман олганда Андижон жуда чиройли шаҳарга айланибди. Бу ерга охирги марта келганимга ҳам кўп йиллар бўлди. Мана яна “Андижон”га қайтдим. Сергей Яковлевич бирга ишлашга таклиф қилди. Ўзбекистондаги фаолиятимни яхши хотиралар билан ёдга оламан.

 -Футболчилик фаолиятингизда ҳам Шевченко билан доим бирга бўлгансиз...
 - Аммо “Андижон”да ўйнаганимда Сергей Яковлевич бу жамоани бошқармаганди. 2003 йилда мен “Андижон”да у эса бошқа клубда бўлган. Фақат 2004 йили “Қизилқум”да бирга ишлаганмиз. Шевченко билан яна бирга ишлашимдан мамнунман.

- Юртимиздан кетганингиздан кейин фаолиятингиз қандай кечди?
 - 2004 йил сўнгги бор “Қизилқум”да ўйнадим. Шундан сўнг Украинага қайтиб футболчилик фаолиятимни якунлаб мураббийликка ўтдим. Дарвозабонлар мураббийи сифатида дастлаб “Кривбасс” клубида ишладим. Кейин беш йил Донецкнинг “Шахтёр” ёшлар жамоасида фаолият олиб бордим. Ундан кейин “Ильичевец” клубида дарвозабонлар мураббийи бўлдим. Жамоада раҳбарият алмашгач мени ёшлар жамоасига ўтказишди.

- Ўзбекистон чемпионатини кузатиб борармидингиз?
 - Албатта, интернет орқали собиқ жамоаларим “Андижон” ва “Қизилқум”ни қандай натижаларга эришаётганини кузатардим. Бундан ташқари собиқ жамоадошларимнинг ўйинлари ҳам мени қизиқтирарди. Чунки Ўзбекистонда дўстларим кўп. Масалан, Алексей Николаев билан Туркияда кўришганман. У “Пахтакор”да эса мен ишлаётган “Ильичевец”га қарши ўртоқлик ўйини ўтказилганди. Бундан ташқари Ринат Байрамов билан ҳам илгари Туркиядаги йиғинларда кўришиб турардик. Эшитишимча, “Қизилқум”да бирга ўйнаган Спартак Муртазоев ҳозир мураббийлик қилмоқда. Биламан, айни пайтда “Андижон” қийин вазиятга тушиб қолган. Наҳотки, бир давра мобайнида 4 очко жамғариш мумкин? Қандай қилиб бундай бўлганига ҳайронман. “Андижон” биринчи даврада умуман ўйнамагани кўриниб турибди. Жамоа мен учун бегона бўлмагани учун ёрдам бериш мақсадида келдим. Бунинг учун қўлдан келганча ҳаракат қиламиз.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика