Бонуччи дисквалификация қилиниши мумкин
13 янв 2022 21:36
Новости
Бонуччи дисквалификация қилиниши мумкин
"Ювентус"нинг тажрибали ҳимоячиси Леонардо Бонуччи санкцияларга дуч келиши мумкин.
Ҳодиса Италия суперкубоги учун кечган ўйин охирида футболчининг "Интер" котиби Кристиано Моццильони туртиб юборганидан кейин содир бўлди.
Манбанинг хабарига кўра, Бонуччига Алексис Санчеснинг баҳс сўнггида урган голи учун Моццильонинг нишонлаши унчалик ёқмаган.
Ҳимоячи "Менинг кўз ўнгимда нишонлама, нима қиляпсан? Мен сени ўлдираман!", дея бақирган.
Энди бу воқеа тартиб-интизом комиссияси томонидан кўриб чиқилса, Леонардо Бонуччи дисквалификация қилиниши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, қўшимча бўлимнинг иккинчи бўлимида Алексис Санчес "Интер"га ғалаба келтирган голга муаллифлик қилди.

Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии