RU

Последние новости

21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  1 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   4 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  1 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  5 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  8 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1 18:25"Ливерпуль" Венгрия терма жамоаси ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи. Унга МЮ ва "Челси" ҳам даъвогар  0 17:58"Ланс" 17 ёшли иқтидорни 2 млн еврога сотиб олади  2 17:32Расман: Игорь Сергеев – "Пахтакор" аъзоси!  20 17:24Расман: Оскар Бразилияга қайтди  3 16:58"Қизилқум" "Олимпик" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  1

Болалигида каратечи бўлиши кутилган, захира ўриндиғи билан муштлашган ҳамда 35 доллар эвазига табрик йўллайдиган "Насаф"нинг аргентиналик футболчиси билан танишамиз Новости

Болалигида каратечи бўлиши кутилган, захира ўриндиғи билан муштлашган ҳамда 35 доллар эвазига табрик йўллайдиган "Насаф"нинг аргентиналик футболчиси билан танишамиз

Шунингдек, унинг кумири ким эканлигини билиб олишингиз мумкин.

Андрес Элисио Чавес 1991 йилнинг 21 мартида Аргентина пойтахти Буэнос-Айрес провинциясидаги Салто шаҳрида таваллуд топган. У дастлабки сабоғини олти ёшидан бошлаб дўсти Мели билан биргаликда "Салто Спортс"да ўзлаштиради.

"Андрес олти ёш бўлишига қарамасдан, жисмонан ўз тенгқурларидан устун эди", деди "Салто Спортс" вице-президенти Патрицио Гаравано.

Чавес жамоадошлари билан ёш тоифасида маҳаллий чемпионатда зафар қучди. У болалигиданоқ ҳужумчи сифатида ўйнаган ва тезлиги билан барчани ҳайратда қолдирган.

Андрес оилада беш фарзанднинг бири эди, унинг оиласида уч ўғил ва икки қиз вояга етган. Андреснинг отаси Альбертонинг айтишича, болакай кичиклигидан шаддод бўлган. 

"Биз уни каратечи бўлади, деб ўйлагандик. Ўғлим боксни ҳам яхши кўрарди. У доим кимлар билан тепишиб юрарди, шу боис шикоят билан бизни мактабга кўп чақиришарди".

У отасининг қурилиш ишларида ёрдамлашарди. Челакда сув таширди ва қоришма тайёрларди. Кейинчалик Эл Негро "Банфилд"га синовдан ўтгани йўл олади. Унинг боришига дастлаб онаси Грасиела қаршилик қилган. 

"Ўша лаҳзаларни ҳамон унутмайман. Қарор қабул қилиш осон бўлмаганди. Андрес елкасига қора рюкзагини илдирди, бошига кепкасини кийди ҳамда кўрикка кетди", деди бўлажак юлдузнинг отаси.

Чавес бир ҳафта давомида кўрикдан ўтди ва Сильвио Марзолини уни олиб қолади.

"Мен аллақачон она шаҳримга қайтишга тараддуд кўраётгандим, бироқ менга бу ерда қолишим кераклигини айтишди".

"У ажойиб қобилиятга эга эди, мен ҳеч қачон бунчалик кучли ўйинчини кўрмаганман", — деди ўйинчининг собиқ мураббийи Сильвио Марзолини. — У рақиб дарвозаси ёнида хавф яратиши ва кўп гол уриши мумкин".

Андрес "Банфилд"даги дебютини 2011 йилнинг 19 июнь санасида Аргентина чемпионати доирасида "Флоренцо Сола" стадионида "Сан-Лоренсо"га қарши ўтказди. Себастян Мендеш уни Чакки Феррейра ўрнига сўнгги дақиқаларда майдонга туширди.

"Унинг ҳаракатлари ажабланарли эди, чунки у ҳужумчи бўлишига қарамай, ярим ҳимоячилар билан тенгма-тенг, балки улардан кўпроқ югурди", — дейди Мендеш. Эҳтимол уни Подольскига қиёслаш мумкин. У кам куч сарфлаб, дарвозанинг тўққизлиги томон яхши зарба йўллай олади".

2012 йилнинг 26 февралида "Раcинг"га қарши дуэлда Андрес пенальтини аниқ амалга ошириб, ўзининг биринчи голини урди. Ўша йили "Банфилд" қуйи лигага тушиб кетди, кўпгина юлдузлар эса жамоани тарк этди. Баъзи таклифлар келишига қарамай, Чавес клубда қолишга қарор қилди. Икки мавсумдан сўнг Чавес 31 гол билан жамоанинг элитага қайтишга ёрдам берди. Уч йил давомида у "Банфилд" сафида 92 та ўйинда майдонга тушиб, 34 та тўп киритган.

"Банфилд" менга борини берди, шу боис клубга ёрдам бериш учун жамоада қолишга қарор қилдим. Биринчи дивизионга қайтишни мақсад қилгандим. Мақсадимга эришмасдан қаергадир шошиб кетишни хоҳламадим".

2014 йилнинг ёзида эса Андрес 1,6 млн евро эвазига "Бока Хуниорс"га йўл олди. 10 август куни "Ньюэллс Олд Бойз"га қарши ўйинда у клуб сафида дебют қилди. 31 август куни эса "Велес Сарсфилд"га қарши баҳсда Чавес “Бока” сафида илк голини урди. 2015 йилда у клубга мамлакат чемпионлиги ва кубогини қўлга киритишда ёрдам берди.

2016 йилнинг 28 июлида Андрес Бразилиянинг “Сан-Паулу” клубига бир йилга ижарага берилди. 31 июль куни "Шапекоэнсе"га қарши ўйинда у Бразилия А сериясида дебют қилди. 5 август куни “Атлетико Минейро”га қарши баҳсда у жамоа сафидаги илк голини урди.

2017 йилнинг 14 август санасида Чавес Грециянинг "Панатинаикос" клуби билан уч йиллик шартнома имзолади. Греклар 1,6 млн евро эвазига футболчининг 50 фоиз ҳуқуқини сотиб олди. 20 август куни "Платания"га қарши ўйинда (1:1) у Греция Суперлигасида дебют қилди ва янги жамоаси сафидаги илк голини урди. Аммо унинг Грециядаги фаолияти муваффақиятсиз ўтди. Турли жароҳатлар ва келишмовчиликлар ҳужумчининг ўйнашига тўсқинлик қилди. Ҳатто у даволаниш важи билан клуб рухсатисиз Аргентинага кетиб қолди ва ортга қайтмади. Чевас греклар сафида атиги 8 та ўйинда майдонга тушиб, иккита гол урди. "Панатинаикос" эса деярли емаган сомсаси учун каттагина маблағ тўлашига тўғри келди.

2018 йилнинг 16 январида Чавес Аргентинага қайтиб, "Ҳуракан" клуби билан шартнома имзолади. Трансфер суммаси 1,3 млн евро атрофида бўлган. "Ҳуракан"даги уч мавсум давомида форвард 59 ўйинда рақиблари дарвозасини 15 маротаба ишғол қилди.

2020 йилнинг августида Андресда коронавирус аниқланди ва 10 кун мобайнида изоляция қилинди.

Эл Негро сўнгра "АЕС Лимассол" ва "Вилстерманн"да маълум муддат ўйнади. 2022 йил эса "Банфилд"га қайтди.

"Бу трансфер мен учун янги имконият тақдим этади. Ҳужумчи сифатида гол уришга, ғалабаларга ҳисса қўшишга ва мураббийлар тактикасига мослашишга ҳаракат қиламан". 

Жорий йилнинг апрель ойида ўтказилган "Банфилд" — "Централ Кордоба" учрашувининг биринчи бўлими якунланишига ўн дақиқа қолганда, ҳакам "Кордоба" дарвозаси томон пенальти белгилайди. Чавезнинг 11 метрдан йўллаган зарбасини эса рақиб посбони Маркос Ледесма қайтаради. Кейинроқ Чавес ҳуштаклар садоси остида захирага олинади. Ўз ўрнига етиб боргач, ҳужумчи кўзёшларини тия олмайди. 

ВИДЕО

"Барракас"га қарши баҳсда ҳам у захирага олингач, мураббий қароридан норози бўлиб, аламини ўриндиқдан олган. 

ВИДЕО

Июнь ойида эса футболдан ташқари вазиятда қўлини синдириб олди ва бир ҳафтага сафдан чиқди. Мавсум давомида ҳужумчи 19 учрашувда 1000 дақиқа ҳаракат қилиб, атиги бир маротаба рақиб дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлди.

Куни кеча 32 ёшли аргентиналик марказий ҳужумчи Қаршининг "Насаф" клуби билан (0,5+1 йиллик) шартнома имзолади. Эҳтимол, уни "Андижон"га қарши иккинчи давранинг илк учрашувида майдонда кўришимиз мумкин.

Чавесдан хабар олиш 35 доллар

Пандемия арафасида Famosos.com платформаси оммалашди. Сайт орқали ашаддий ишқибозлар машҳур спортчилардан тортиб таниқли санъаткорлардан маълум ҳақ эвазига дил изҳорларини олиши мумкин. Шу жумладан, Чавесдан туғилган кун ёки бошқа айём муносабати табрик ёки мотивация олиш 35 долларга тушади.

Ҳужумчи ватандоши Карлос Тевесни кумирларидан бири деб билади, баъзи голларини унинг услубида нишонлайди.


Бобоси япониялик, бувиси бразилиялик бўлган, акаси сабабли позициясини ўзгартирган ҳамда кубок финалида ҳал қилувчи 11 метрли зарбани кўкка совурган "Бунёдкор"нинг янги легионери билан танишамиз

"Олтин тўп" соҳибидан либос олган, ўйинига ит тушиб келган ҳамда учта еврокубокда гол урган тарихдаги илк футболчига айланган "Насаф" ярим ҳимоячиси билан яқиндан танишамиз 


Оқил Абдубарноев тайёрлади. 

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика