RU

Последние новости

10:34А Сериянинг яна бир тўпурари Саудияга йўл олиши мумкин  0 09:24Допинг сабаб икки йил футбол ўйнамаган жаҳон чемпиони Б Серия жамоасига ўтди  0 08:55“Реал“ ҳужумчиси икки ойга сафдан чиқди  1 08:27Томас Мюллер фаолиятини Европанинг кутилмаган жамоасида давом эттириши мумкин  0 07:58“Реал“ 90 миллионга таянч ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи  3 07:32Луи ван Гал саратон касаллигини енгганини эълон қилди  1 00:49"Кристал Пэлас" "Лион" туфайли Европа лигасида иштирок эта олмайди. Нега?  3 00:05Муҳаммадали Ўринбоев "Антверпен" таркибида дебют қилди  6 23:58Флик тер Штегенга янги мавсум асосий дарвозабони бўлмаслигини айтди  6 23:14Модрич: "Мен доимо "Реал" мухлиси бўлиб қоламан"  2 22:52Алонсо "Реал" раҳбариятидан таянч ярим ҳимоячисини трансфер қилишни сўрамоқда  14 22:20"Рома" А Сериянинг энг яхши дарвозабони билан шартномани узайтирди  1 21:45"Галатасарой" Осимхенни сотиб олиш бўйича "Наполи"га таклиф жўнатди  0 21:13Рўзиқул Бердиев таркибни кучайтириш ва иккинчи даврага тайёргарлик ҳақида гапирди  11 20:41"Реал Мадрид" мухлислари 0:4 дан сўнг Пересга раҳмат айтишди  18

Болалар футболи: “Андижон” “Наврўз Кубоги” ғолиби Новости

Болалар футболи: “Андижон” “Наврўз Кубоги” ғолиби

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон футбол Ассоциациясининг сунъий қопламали майдонида ЎФА тақвим режасида белгиланган “Наврўз Кубоги”нинг 2004 йилда туғилган ўсмирлари ўртасидаги мусобақаси якунига етди.

15 та жамоа тўрт гуруҳда кураш олиб боргани, чорак ва ярим финал баҳсларидан кейин 3-ўрин учун “Навоий” ва “Андижон”, 1-ўрин учун эса “Ифтихор” ва “Янгиер” ёш футболчилари майдонга тушишларини ёзгандик. Бироқ мусобақа тақвимида ўзгариш юз берди. Ярим финалда ғалаба қозонган “Ифтихор” жамоаси таркибида рўйхатдан ўтмаган футболчи майдонга тушгани ва бу билан жамоа Регламент тартиб-интизом кодексининг 5.11 моддасини бузганлиги учун турнир ташкилотчилари ушбу жамоанинг ярим финалдаги ўйин натижасини бекор қилди. Унга кўра, ярим финалда мағлуб бўлган “Андижон” жамоасига техник ғалаба ва финал йўлланмаси берилди, “Ифтихор” эса чорак финал натижаси билан кифояланадиган бўлди.

Шу тариқа мусобақанинг ҳал қилувчи финалида Андижон ва Янгиер ихтисослашган футбол мактабларининг ёш футболчилари ўзаро куч синашадиган бўлди. Қизиқарли кечган ўйинда андижонликлар йирик ҳисобда зафар қучишди ва “Наврўз Кубоги” ғолиби бўлишди.

Кичик олтин, кумуш ва бронза медаллари билан тақдирланган “Андижон”, “Янгиер” ва “Навоий” жамоаларига дипломлар ва Кубоклар топширилди.


Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика