RU

Последние новости

22:11ҚПЛ. "Турон" ўз уйида "Тобол"га мағлуб бўлди, мезбонлар сафида уч ўзбекистонлик ҳаракат қилди  0 22:06АПЛда 2024/25 йилги мавсум якунланди, МЮ сўнгги турда "Астон Вилла"ни ЧЛсиз қолдирди  37 21:58Суперлига. "Пахтакор" 90+8 дақиқада урилган автогол эвазига "Хоразм"ни мағлуб этди  76 21:16БАА Про лигаси. "Ал Батаеҳ" ўз уйида "Ал Ваҳда"га мағлуб бўлди, Ғаниевдан ассист, Эркинов эса захирадан ўйинга қўшилди  0 20:58Суперлига. "Динамо" - "Қизилқум" 1:2 (матнли трансляция)  4 20:40Суперлига. “Навбаҳор” яна гол ёмғирини ёғдирди — бу сафар “Қўқон-1912” таслим этилди  21 20:10"Бешиктош" — "Ризеспор". Таркиблар маълум  0 19:54"Ланс" собиқ бош мураббийи Уилл Стилл Англия клубига бош мураббий этиб тайинланди  2 19:02Ла Лига. "Атлетико" ўйиннинг сўнгги қисмида "Жирона"ни тор-мор келтирди, Сорлотдан хет-трик. Мадрид клуби мавсумни учинчи ўрин билан якунлади  1 18:16Муҳим беллашувга оз қолмоқда. Терма жамоа йиғинига ким қайси вақтда етиб келади?  8 17:47"Интер" 27 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  0 17:13"Наполи" Аллегрига бир мавсум учун 6 миллион евро таклиф қилиши мумкин  0 16:22"Милан" Рейндерснинг нархини "Манчестер Сити"га маълум қилди  1 15:47"Арсенал" "Милан" етакчиларидан бирига қизиқиш билдирмоқда  1 15:17Расман: Хаби Алонсо — "Реал" бош мураббийи  12

Болалар чемпионати. "Пахтакор"дан ғалабалар Новости

Болалар чемпионати. "Пахтакор"дан ғалабалар

5 октябрь куни Тошкент шаҳар болалар-ўсмирлар чемпионатидан ўрин олган 24-тур учрашувлари ўтказилди.
ГФСШИ-1 билан кечган баҳсда “Пахтакор” футбол мактабининг барча ёшдаги гуруҳ тарбияланувчилари ғалаба қозонишди.

Хусусан Дмитрий Ан бошқарувидаги “Пахтакор-2003” рақибини 10:0 ҳисобида мағлуб этган бўлса, Рифат Акрамхўжаев бошқараётган “Пахтакор-2002” ўз рақибидан 3:1 ҳисобида устун келди. “Пахтакор-2001” ва “Пахтакор-2000” эса бир хил 5:0 ҳисобида зафар қучишди. Бу жамоаларга Станислав Кудряшов билан Темур Олимхўжаев мураббийлик қилмоқда.

Бундан ташқари “Пахтакор-99” билан “Пахтакор-98” ҳам бир хил 4:1 ҳисобидаги ғалабани тантана қилишди. Ҳозирда бу жамоаларни Рустам Қурбонбоев ва Анвар Ҳафизов бошқаряпти. Қуйида “Пахтакорчилар” иштирокидаги барча ўйинлар натижасини яна бир бор келтириб ўтамиз.


24-тур, 5 октябрь

“Пахтакор-2003” - ГФСШИ-1 (2003) - 10:0
Голлар:
Ибрагимов Жасур (3), Файзуллаев Аббос (2), Кулахметов Асрор (2), Саломов Камрон, Абдурашидов Азамат, Анваржонов Анвар.

“Пахтакор-2002” - ГФСШИ-1 (2002) - 3:1

“Пахтакор-2001” - ГФСШИ-1 (2001) - 5:0
Голлар:
Эргашев Жўрабек (2), Муҳиддинов Шоислом (2), Мустафоқулов Исмоил.

“Пахтакор-2000” - ГФСШИ-1 (2000) - 5:0
Голлар:
Ғанихонов Иброҳим (2), Собиржонов Асат, Ўрунов Остон, Бекмирзаев Ҳамидулло.

“Пахтакор-99” - ГФСШИ-1 (1999) - 4:1
Голлар:
Йўлдошев Иброҳим (2), Содиқов Дониёр, Асқаров Бобур.

“Пахтакор-98” - ГФСШИ-1 (1998) - 4:1
Голлар
: Маҳмудхожиев Шохруҳ, Нишонов Шоҳжаҳон, Олимов Хуршид, Сидабуллаев Нурбек.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика